Омбудсман фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларини санади

© Telegram / ombudsmanuzФеруза Эшматова
Феруза Эшматова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Феруза Эшматова: айрим мансабдорларнинг қонун талабларига эътиборсизлиги фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларидан бири.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Сенат йигирма тўртинчи ялпи мажлисда Омбудсманнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Омбудсман Феруза Эшматова таъкидлашича, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этишда бир қатор муаммолар аниқланган.
“Айрим мансабдор шахсларнинг қонун нормалари ва талабларига нисбатан эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиши, инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳуқуқий асосларни тўлиқ билмаслиги ҳамон фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда”, - дейди Феруза Эшматова.
Қайд этилишича, айрим мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилмоқда. Фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Ўтган йили омбудсман номига ўзбекистонликлар, хорижлик фуқаролар ва омбудсманлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18 738 та мурожаат келиб тушган.
Сенаторлар омбудсманга келиб тушган ижтимоий, иқтисодий ва экологик ҳуқуқлар билан боғлиқ мурожаатлар ўтган йилга нисбатан камайган бўлса-да, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ мурожаатлар сони ошганлигини қайд этишди.
“2021 йилда омбудсман томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларга киритилган жами 94 та таъсир чоралардан фақат 58 таси қаноатлантирилган. Аммо қолганларининг тўлиқ ечими таъминланмаган. Бунда омбудсман Олий Мажлис палаталарининг парламент назорати институтидан етарли фойдаланмаган”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0