Наврўз байрами кунлари автобуслар иш вақти узайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Наврўз байрами нишонланадиган кунлари пойтахт автобуслари якшанба учун тасдиқланган жадвал кўра ишлайди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳри жамоат транспортининг иш вақтига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар қилди.
Унга кўра, 21 март (душанба), 22 март (сешанба), 23 март (чоршанба) дам олиш кунлари ҳисобланади. Шу кунларда ҳаракат якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида бўлади. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши бир соатга узайтирилади.
2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.
Наврўз Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайллари шаклида ўтказилади. Ўз навбатида Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" мажмуаси алоҳида дастурлар асосидаги халқ сайлларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистонликлар 2022 йилда Наврўз байрами муносабати билан 5 кунгача дам олади.
Президент фармони билан барча ходимлар учун 22 март, сешанба ва 23 март, чоршанба кунлари дам олиш куни этиб белгиланган.
Ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:
19 март, шанба — дам олиш куни;
20 март, якшанба — дам олиш куни;
21 март, душанба — Наврўз байрами, дам олиш куни;
22 март, сешанба — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март, чоршанба — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса 19 март, шанба кунини ҳисобга олмаганда Наврўз байрамида 4 кун дам олади.
Янгиликлар лентаси
0