МҚКҚ шакар нархини асоссиз ошираётган тадбиркорларни огоҳлантирди

© Unsplash / Mathilde LangevinСахар, иллюстративное фото
Сахар, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россия ва Украинанинг шакар экспортини тўхтатгани Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир қилмайди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) нархларни асоссиз ошираётган тадбиркорларни огоҳлантирди.
Қўмита хабарида ёзилишича, Россия ва Украинанинг шакар экспортини тўхтатгани Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади. Маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилиядан харид қилишмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда иккита – "Хоразм шакар" ва "Ангрен шакар" масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тонна шакар мавжуд.
Шундан омборда 40 минг тонна тайёр шакар ва 32 минг тонна хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тонна хомашё етказиб берилади.
Қўмита ички бозорни шакар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажмни ўртача 30 фоизга оширмоқда.
Бундан ташқари, Ҳукумат аҳолига шакар етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб берилиши учун зарур чораларни кўрмоқда. Барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда.
МҚКҚ тадбиркорларга мурожжат қилиб, улардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслик ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмасликни сўраган.
“Асоссиз оширилган нарх-наво бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирамиз”, - дейилган хабарда.
Россия буғдой ва шакар экспортини вақтинча чеклади
Аввалроқ Қишлоқ хўжалик вазирлиги Ўзбекистон буғдой ва шакар билан тўлиқ таъминланганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0