ДХХ киберхавфсизлик учун жавоб беради

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишВирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах
Вирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Сенаторлар “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунни маъқуллашди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Сенат йигирма тўртинчи ялпи мажлисда “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Қонун билан Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Қонуннинг мақсади мамлакатда киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унинг асосий вазифалари кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Қонунда кибержиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш принциплари, масъул давлат орган ва унинг ваколатлари, киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича чоралар кўриш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилган.
Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар ҳозирги ва амалдаги глобал тенденцияларга қанчалик мос келади?
“Ўзбекистонда киберҳужумларни кузатиб бориш, уларнинг оқибатларининг олдини олиш ва етарли даражада профилактика чораларини кўриш имконини берадиган давлат идоралари ва техник операторлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тизими мавжуд эмас. Шунинг учун ушбу қонун билан киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланди”, - дейди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов.
Энди таҳдидлар, ҳужумларнинг оқибатларини аниқлаш ҳамда олдини олиш, соҳада мутахассислар тайёрлашга янада этибор кучайтирилади.
“Давлат органлари ва ташкилотлари ўз таъсаруфидаги ахборот тизимлари ва ресурсларида сақланаётган маълумотларни ўғирланиши ҳамда қалбакилаштирилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриши шарт”, - дейди сенатор.
Қонун президент имзолаганидан кейин кучга киради.
ДХХ яна бир соҳада ваколатли орган этиб белгиланиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистон миллий интернет сегментида 1,3 миллиондан ортиқ киберҳужум аниқлангани хабар қилинган эди. Энг кўп киберҳужум Ўзбекистон, Россия, Германия, Буюк Британия ва АҚШ ҳудудидан амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0