Биз Россия бўлиб қолиш учун курашмоқдамиз - Владимир Путин
15:16 17.03.2022 (янгиланди: 15:17 17.03.2022)
© Sputnik / Андрей Горшков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в церемонии поднятия флага на пароме "Маршал Рокоссовский"
© Sputnik / Андрей Горшков
/ Oбуна бўлиш
Владимир Путин Украинадаги махсус операциянинг асл мақсади, иқтисодий санкциялар ҳамда Россия ҳамжамиятини ичидан низо чиқаришга уринишлар ҳақида.
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 16 март куни федерал субъектларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга бағишланган мажлис ўтказди. Мажлис бошида президент Украинада олиб борилаётан махсус ҳарбий операция ва сиёсий вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
Махсус ҳарбий операция
Биз ҳарбий операция бошлашдан олдин Киев ҳукуматига турли каналлар орқали, қон тўкилишини олдини олиш мақсадида, Жангга кирмасликни ва Донбассдан қўшинларни олиб чиқишни таклиф қилдик. Лекин улар буни истамади. Нима дейиш мумкин, бу уларнинг қарори. Аслида нима бўлаётганини улар бир кун барибир тушунишга мажбур бўлади.
Операция, режага мос равишда, муваффақиятли давом этмоқда.
Украина, АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлаши ёрдамида, Донбассга кучли ҳужум уюштиришга, у ерда этник тозалашлар ўтказишга тайёрланаётган эди. Ундан сўнг Қримга ҳужум қилиш режалаштирилган эди. Бизнинг Қуролли кучларимиз бу режаларни бузиб юборди. Биз Донецкда узоқ йиллар давомида олиб борилган агрессия ва геноцидга кўз юмиб тура олмаймиз.
Шуни алоҳида айтмоқчиманки, агар бизнинг қўшинлар фақат Донбассни озод қилиб, бошқа жойларни қолдирганида, бу Донбасс атрофида янги фронт чизиғи пайдо бўлиши, Киев режими томонидан реваншизм ҳаракатлари давом этишига ва Украина ҳудудида НАТО қуроллари жойлаштирилишига олиб келган бўларди. Бу эса келажакда Россия хавфсизлигига жиддий таҳдид солиш, Россияга босим ўтказишга асоси яратган бўлар эди.
Бизда, Россия хавфсизлигини таъминлаш учун, ушбу ҳарбий операциядан бошқа имкон қолмаган эди. Биз Украинани Россияга таҳдид солувчи агрессив платформага айланишига йўл қўя олмаймиз.
Ғарб томонидан бошқариладиган Киев режимига аниқ вазифани бажариш белгиланган – яъни Россияга қарши давлат тузиш. Ўз халқининг тақдири нима бўлиши уларга барибир. Миллионлаб олдамлар қочқинга айлангани, кўчлар миллатчилар ва қуролланган жиноятчиларга тўла экани, мамлакатда гуманитар фалокат юз бераётгани – уларга барибир.
Коллектив Ғарб Украинага қурол-аслаҳа, ҳарбий маслаҳатчилар ва ёлланма аскарлар етказиб беришда давом этмоқда.
Иқтисодий санкциялар оқибати
Ғарб бизга қарши қурол сифатида иқтисодий санкцияларни танлади. Лекин санкциялар уларнинг ўзига кўпроқ зарра келтирмоқда. Уларнинг раҳбарлари ўз халқи олдида санкциялар оқибатди яна Россияни айбдор қилишмоқда. Лекин ушбу муаммолар бугун пайдо бўлгани йўқ. Улар бир неча йилдан бери бор ва тобора мураккаблашиб келмоқда. Уларнинг асосий сабаби – Ғарбнинг қандай йўл билан бўлса ҳам ўз етакчилигини сақлаб қолишга уринишидир. Санкциялар ҳам ана шу уринишнинг бир кўринишидир.
Санкция киритиш – АҚШ марказий банки ва ЕИ давлатларининг маъсулиятсиз. Узоқни кўра билмайдиган ишларининг мантиқий давомидир. Улар ўз қўллари билан сўнгги кунларда жаҳон бозорларида дунё инфляциясини тезлаштириб юборишди. Оқибатда дунёда камбағаллар сони ошади ва озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси кучаяди.
Глобал иқтисод ва АҚШ долларига ҳам жиддий путр етказилди. Доллар асосий резерв валюта сифатида ишончини йўқотмоқда.
Россия Банкининг дунёда “энг ишончли активлар” мақомига эга бўлган активлари музлатиб қўйилди. АҚШ ва ЕИ Россия олдидаги мажбуриятларидан мутлақ воз кечди. Ҳар қандай давлатнинг хорижий валютадаги молиявий резервлари шунчаки ўғирланиши мумкин. Энди буни ҳамма билади. Ишончим комилки, яқин вақт ичида барча давлатлар ўз қоғоз резервларини реал активларга айлантиришни бошлайди. Рақамли валюталар, хом-ашё, ер, олтин ва бошқа активлар.
Россия компанияларининг хориждаги активларини ҳибсга олиш – бизнинг бизнесменлар учун яхши дарс бўлди. Ўз мамлакатига инвестиция киритишдан ишончлиси йўқ. Мен ўзим ҳам бу ҳақида шахсан огоҳлантирган эдим.
Биз АҚШ томонидан ўтказилётган сиёсий босимларга қарамасдан Россияда ўз фаолиятини давом эттиришга қарор қилган компаниялар позициясини қадрлаймиз.
Шунингдек мураккаб вазиятда Россияни тарк этишга қарор қилган компанияларни ҳам биламиз, лекин Ғарб давлатларидан фарқли равишда биз мол-мулк ҳуқуқини ҳурмат қиламиз.
Ғарб эртаклари чипакка чиқди
Бир нарсани аниқ тушуниш керак, янги санкциялар пакети барибир киритилар эди. Украина шунчаки бунга баҳона бўлди. Ғарбнинг мақсади – нима бўлса ҳам Россия ривожланишини тўхтатиб туриш. Шу сабабли улар бизнинг барча соҳаларимизга зарба беришга ҳаракат қилишмоқда: иқтисод, фан, маданият, ижтимоий соҳа, ҳар бир оила ва ҳар бир Россия фуқаросига қарши.
Ғарбнинг сиёсий бағрикенглик, хусусий мулк дахлсизлик ҳуқуқи, сўз эркинлиги ҳақидаги эртаклари бир зумда чипакка чиқди. Улар ҳатто Олимпия принципларини ҳам топтаб ташлашди. Паралимпиячиларни ҳам мусобақада иштирок этишдан четлатишди. Мана сизга “Спорт - сиёсатдан холи” принципи.
Аксарият давлатларда россияликларга нисбатан миллатчилик, тажовузкорлик ҳолатлари учрамоқда. Уларни ишдан бўшатиш, болаларини мактабдан ҳайдаш ҳолатлари юз бермоқда.
Россияга қарши мисли кўрилмаган ахборот уруши бошланди. Ғарб ОАВларининг – объективлиги афсона экани бир зумда чилпарчин бўлди. Дунёда энг оммавий бўлган АҚШ ижтимоий тармоқларидан бири Россия фуқароларини ўлдиришга чақирмоқда.
Биз ушбу империя қандай куч ва салоҳиятга эга эканини яхши биламиз, лекин ҳақиқат ва адолат олдида у барибир кучсиз. Россия босқичма-босқич ўз позициясини барибир дунёга етказади. Бизнинг позициямиз ҳақгўй ва очиқ, дунёда тобора кўпроқ одамлар уни тушунмоқда.
Ғарбнинг асл мақсади ва бешинчи колонна
Коллектив Ғарбнинг бугунги ҳаракатлари негизида – душманона геосиёсий мақсадлар ётибди. Улар кучли ва мустақил Россияни кўришни истамайди. Улар биз ўз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилаётганимизни кўра олмайди. Биз 1990 йилларда Шимолий Кавказда сепаратизм ва терроризм Ғарб томонидан қандай қўллаб қувватланганини яхши эслаймиз. Улар ҳозир ҳам Россияни кучсиз қарам мамлакатга айлантиришни, территориал яхлитлигини бузишни истайди. Лекин бу иш ўшанда ҳам уларни қўлидан келмаган эди, энди ҳам келмайди.
Улар “бешинчи колонна” деб аталувчи Россияда даромад топиб хорижда яшайдиган миллатчи-сотқинларга таянмоқда. Бундайларинг аксарияти жисмонан Ғарбда яшамаса ҳам ўз миясида, ўз фикрларида Ғарбга “қуллик” ғоялари асосида яшамоқда. Улар ҳозир хаёлан Россия халқи билан эмас - Ғарб билан. Бундай фикрлаш уларнинг фикрича “олий ирққа” тегишли эканидан дарак беради. Улар ўша “олий ирқ” остонасидан жой олиш учун ҳатто онасини ҳам сотишга тайёр. “Бешинчи колонна” фақат бир нарсани тушунмайди – улар “Олий ирққа” улар фақатгина Россияга зарар келтириш учун керак.
Коллектив Ғарб, жанговар йўқотишлар, иқтисодий санкцияларни рўкач қилиб, ўзининг бешинчи колоннасидан фойдаланган ҳолда, жамиятимиз орасида низо чиқаришни, Россияда фуқаро қаршилигини келтириб чиқаиршни ва охир оқибат Россияни барбод қилишни истайди.
Лекин ҳар қандай халқ, айниқса Россия халқи ҳақиқий ватанпарварларни сотқинлардан ажратишни жуда яхши билади. Ушбу табиий тозаланиш жараёни жамиятимиз ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлайди.
Коллектив Ғарб ҳамма нарсани ўз ўлчови билан ўлчайди ва ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади деб ҳисоблайди. Улар Россия иқтисодий босим остида таслим бўлади деб ўйлашмоқда. Лекин улар бизнинг тарихимизни, бизнинг халқимизни яхши билишмайди.
Афсуски бугун кўплаб давлатлар, жумладан Европада ҳам, янгона ҳукмдор давлат олдига бўйин эгиб яшашга ўрганиб қолишган.
Лекин Россия ҳеч қачон бундай қилмайди. Биз бугун олиб бораётган кураш, мамлакатимиз келажаги, болаларимиз тақдири учун. Биз Россия бўлиб қолиш учун курашамиз. Бизнинг аскар ва зобитларимиз, Ватан ҳимоячиларимизнинг қаҳрамонлиги – бизга ўрнак бўлади.