Қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор - рўйхат

© Sputnik / Овчинниковснежная лавина.
снежная лавина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик сабаб етти вилоятда қор кўчиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзгидромет республиканинг қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди.
17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва “Қамчиқ” довони ҳудудида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0