https://sputniknews.uz/20220316/qashqadaryoda-jihodchilar-oqimi-tarafdorlari-aniqlandi-23368731.html
Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари аниқланди
Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё вилоятининг қатор ҳудудларида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022-03-16T16:24+0500
2022-03-16T16:24+0500
2022-03-17T12:05+0500
ҳодисалар
жиҳод
қашқадарё вилояти
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1125/09/11250906_0:143:3133:1905_1920x0_80_0_0_663cbfef39f9429c2d58e4b7202fdcf6.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг қатор ҳудудларида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.47 ёшли шаҳрисабзлик Қ.Ғ. 2017-2020 йилларда Россияда ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими (ДЭО) аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлаган.Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ўз атрофидагиларга бу оқим ғояларини тарғиб қилган ва 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган.Бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган Т.М. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган.Самарқандда “Жиҳодчилар” ва “Ҳизб ут-Таҳрир”* тарғибчилари қўлга олиндиҚайтганидан кейин экстремистик мазмундаги материалларини яқинларига тарғиб қилган. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ж. телеграмда профил очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни гуруҳдаги дўстларига тарқатган.Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган. Гуруҳларнинг бошқа аъзолари аниқланмоқда.
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1125/09/11250906_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_fb1a3be4f7fbb26590a5c2b3287ac582.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё жиҳодчилар
Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари аниқланди
16:24 16.03.2022 (янгиланди: 12:05 17.03.2022) Шаҳрисабз, Касби ва Миришкор туманларида диний экстремистик оқими аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг қатор ҳудудларида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар бермоқда. 47 ёшли шаҳрисабзлик Қ.Ғ. 2017-2020 йилларда Россияда ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими (ДЭО) аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлаган.
Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ўз атрофидагиларга бу оқим ғояларини тарғиб қилган ва 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган.
Бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган Т.М. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган.
Қайтганидан кейин экстремистик мазмундаги материалларини яқинларига тарғиб қилган. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ж. телеграмда профил очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни гуруҳдаги дўстларига тарқатган.
Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган. Гуруҳларнинг бошқа аъзолари аниқланмоқда.