https://sputniknews.uz/20220316/mirziyoev-va-toqaev-jahon-iqtisodiyotidagi-inqirozli-hodisalarni-muhokama-qilishdi-23371428.html
Мирзиёев ва Тоқаев жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларни муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Тоқаев жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларни муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди
2022-03-16T18:01+0500
2022-03-16T18:01+0500
2022-03-17T12:05+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23121418_0:32:2346:1352_1920x0_80_0_0_b5cd21cb72d8ba0c39208997935cdc18.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.Етакчилар икки томонлама савдо ҳажмининг ўсиш суръатини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлашди.Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги қўшма тадбирларни фаол ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳукуматга Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш учун аниқ чора-тадбирларнинг батафсил режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23121418_251:0:2095:1383_1920x0_80_0_0_6f7d652a0642a70d4c3760b6e1c66ba4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев тоқаев телефон суҳбати
мирзиёев тоқаев телефон суҳбати
Мирзиёев ва Тоқаев жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларни муҳокама қилишди
18:01 16.03.2022 (янгиланди: 12:05 17.03.2022) Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар бермоқда. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
“Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Етакчилар икки томонлама савдо ҳажмининг ўсиш суръатини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлашди.
Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги қўшма тадбирларни фаол ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳукуматга Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш учун аниқ чора-тадбирларнинг батафсил режасини ишлаб чиқиш бўйича
топшириқ берган эди.