Фермер Бухородаги қадимий қўрғонни экин майдонига айлантириб юборди

© Агентство по борьбе с коррупциейФермер нанес ущерб археологическому памятнику "Вардонзе"
Фермер нанес ущерб археологическому памятнику Вардонзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
Археология ёдгорлигига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатлари 26 млрд. 730 млн. сўмлик зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. “Вардонзе қўрғони” археологик ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудига ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ёдгорлик ҳудудига зарар етказилаётганлиги бўйича мурожаат келиб тушган. Агентлик ушбу масалани Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ўрганди.
© Агентство по борьбе с коррупциейФермер нанес ущерб археологическому памятнику "Вардонзе"
Фермер нанес ущерб археологическому памятнику Вардонзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Фермер нанес ущерб археологическому памятнику "Вардонзе"
Ўрганиш жараёнида Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Тўймурод Холмурод ўғли” фермер хўжалиги раҳбари А.Қ. тегишли идораларнинг хулосаларини олмасдан объектнинг муҳофаза ҳудудини оғир техника ёрдамида суриб, ер қазиш, ер тузиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширган.
“У ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирган. Бу эса объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, ҳудуддаги саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши ҳамда ер қаърида сақланиб келаётган қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер майдони ва муҳофаза ҳудуди туман ҳокимлигининг 2013 йилдаги қарорига асосан 124 гектарни ташкил этган. Аммо, 2015 йилда ҳокимлик қонунчиликка зид равишда, тегишли идораларнинг хулосаларисиз объект ҳудудини 76 гектар этиб белгилаган.
Шунингдек, қисқартирилган ер майдони фермер хўжалигига яйлов сифатида фойдаланиш учун берилган, бироқ амалда фермер уни экин майдонига айлантириб юборган.
© Агентство по борьбе с коррупциейФермер нанес ущерб археологическому памятнику "Вардонзе"
Фермер нанес ущерб археологическому памятнику Вардонзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Фермер нанес ущерб археологическому памятнику "Вардонзе"
Ўрганиш якунида археология ёдгорлигининг Рабод қисми ер майдонининг 1.800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 млрд. 730 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Агентлик томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 132-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумот ўрнида: IV-ХV acpларга оид ушбу объект давлат муҳофазасида бўлиб, моддий маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.
Ўтган йили объектни Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича ЮНЕСКОга таклиф киритилган эди.
Янгиликлар лентаси
0