https://sputniknews.uz/20220316/ayrim-davlatlarda-omikronning-yashirin-shtammi-keng-tarqalmoqda--ssv-23365049.html
Омикроннинг "яширин штамми" айрим давлатларда кенг тарқалмоқда – ССВ
Омикроннинг "яширин штамми" айрим давлатларда кенг тарқалмоқда – ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Омикроннинг янги "ВА.2" мутацияси ПЗР тестларида намоён бўлмайди, шу сабабли у аллақачон “яширин штамм” номини олган.
2022-03-16T14:23+0500
2022-03-16T14:23+0500
2022-03-16T14:23+0500
жамият
омикрон штамми
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/18/15674215_0:424:2869:2037_1920x0_80_0_0_3817486b06db07e38b1ead197d271034.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Сўнгги кунларда дунёнинг бир неча мамлкатларида Омикроннинг янги штамми кенг тарқалмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Хусусан, Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда ва Хитойда аниқланган омикроннинг янги тўлқини бошланган. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинаётир.Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/18/15674215_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a99ba0ad719a0c7b5e1d15fedaffd0aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
омикрон ва.2 мутация пзр тест “яширин штамм”
омикрон ва.2 мутация пзр тест “яширин штамм”
Омикроннинг "яширин штамми" айрим давлатларда кенг тарқалмоқда – ССВ
Омикроннинг янги "ВА.2" мутацияси ПЗР тестларида намоён бўлмайди, шу сабабли у аллақачон “яширин штамм” номини олган.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Сўнгги кунларда дунёнинг бир неча мамлкатларида Омикроннинг янги штамми кенг тарқалмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хусусан, Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда ва Хитойда аниқланган омикроннинг янги тўлқини бошланган. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.
Хавотирли жиҳати, энди касалликнинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда ҳам бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар Омикроннинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти.
Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.
Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинаётир.
Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм “омикрон”дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.
Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.
АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.