Украинадан қайтган талабалар ўқиши соддалашган тартибда кўчирилмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАкция "Тотальный диктант"
Акция Тотальный диктант - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Қайтган талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Украинадан қайтган ўзбекистонлик талабалар ўқишини 15 мартдан соддалашган тартибда кўчириш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, президент раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.
© Фото: Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигиҲудудий ишчи гуруҳлар рўйхати
Ҳудудий ишчи гуруҳлар рўйхати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Ҳудудий ишчи гуруҳлар рўйхати
“Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади”, - дейилган хабарда.
Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ҳудудидан 5 884 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилган. Улар орасида талабалар ҳам.
Янгиликлар лентаси
0