Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

© AFP 2023 / IGOR SASINСердар Бердымухамедов
Сердар Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовни ҳам президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг янги сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистон етакчиси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни ҳам муҳим сиёсий тадбир - президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.
Туркманистонда 12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонди. Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Янги сайланган президентнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Президент Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди
Сердар Бердимуҳамедов Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли, 1981 йил 22 сентябрда туғилган. Оилали, бир ўғил ва уч қизнинг отаси.
2001 йилда Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини (муҳандис-технолог), 2011 йилда Россия ТИВ дипломатия академиясида, 2011-2013 йилларда Швейцарияда Хавфсизлик сиёсати марказида (Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича мутахассис) таҳсил олган.
2001-2003 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 2003-2008 йилларда Давлат озиқ-овқат саноати, 2008-2011-йилларда ўқиш даврида Туркманистоннинг Москвадаги элчиси маслаҳатчиси, 2011-2013-йилларда Туркманистоннинг Женевадаги доимий вакили маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2013-2017 йилларда ТИВда Европа давлатлари бўлими бошлиғи, нефт ва газ объектларини эксплуатация қилиш давлат агентлиги раҳбари ўринбосари, ТИВ халқаро телерадиоэшиттириш департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан депутат, қонунчилик бўйича парламент қўмитаси раҳбари бўлган. 2018 йилдан Ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2019 йилдан Ахал вилояти ҳокими, 2020 йилда Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири, 2021 йилда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлган.
Халқаро Ахалтекин йилқичилик ва “Туркман алабай” уюшмалари раҳбари, Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий ва ит боқувчи.
Янгиликлар лентаси
0