Россияда мигрантларнинг сохта никоҳи учун жиноий жавобгарлик жорий қилиниши мумкин

© Sputnik / Виталий БелоусовРегистрация браков, архивное фото
Регистрация браков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия қонунчилигига кўра, мамлакат фуқаролари билан оила қурганлар хорижликлар фуқароликни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россияда чет элликлар томонидан мамлакатда бўлишини қонунийлаштириш мақсадида Россия фуқаролари билан ёлғондан оила қуришлари учун жиноий жавобгарлик киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Россия ИИВ ҳозир тегишли таклифни ишлаб чиқмоқда.
Таъкидланишича, Россия фуқаролари билан сохта никоҳдан фойдаланиш ҳамда вояга етмаган болаларга ёлғондан оталик қилиш миграция соҳасидаги жиддий таҳдидлардан бири саналади.
“Номақбул” хорижлик: Россия ИИВ қоидаларга ўзгартириш киритмоқчи
Қайд этиш жоизки, Россия қонунчилигига кўра, мамлакат фуқаролари билан оила қурганлар фуқароликни соддалаштирилган тартибда олишга даъвогарлик қилишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0