ОАВ: Арабистон Хитой билан нефть савдосини юанда олиб боришга келишмоқда

© AP Photo / ELIZABETH DALZIELАмериканский длллар и юань
Американский длллар и юань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
ОАВлар Саудия Арабистони Хитойга нефтни юанда сотмоқчи экани ҳақида ёзишмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Саудия Арабистони Хитой билан нефт савдосини юанда олиб бориш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда “Wall Street Journal” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
“Саудия Арабистони Пекин билан ўз нефтини Хитойга қисман юанда сотишга оид фаол музокаралар олиб бормоқда”, - дейилган хабарда.
Мақолада ёзилдишича, бу масала бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинган, аммо бу йил Ар-Риёд Вашингтоннинг хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларидан норози бўлгани сабабли муҳокамалар фаоллашган.
Олдинроқ Ҳиндистон ва Россия рупий ва рублга ўтиш учун ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евродан воз кечишга тайёрликларини маълум қилишган эди.
Янгиликлар лентаси
0