Молия вазирлиги: ўзбекистонликларнинг маоши ошмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Икки йилда 5 миллион ва ундан кўпроқ иш ҳақи оладиганлар сони сезиларли ошган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Молия вазирлиги сўнгги икки йилдаги ўзбекистонликларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни чоп қилди. Ҳисоботда келтирилган рақамларга кўра, ўзбекистонликларнинг маоши ошмоқда.
1 миллион сўмгача бўлган ойлик оладиган ўзбекистонликлар сони камайган. 2020 йилда 1 миллион сўмгача бўлган ойлик оладиганлар 40 фоиз (1,7 миллион киши), 2 миллионгача оладиганлар 27,1 фоизни (1,1 миллион киши) ташкил этган. 2021 йилда бундай кишилар сони сезиларли камайган – 34,5 фоиз ва 24,1 фоиз мос равишда.
2 миллиондан 4 миллион сўмгача ойлик оладиганлар сони 22,3 фоиздан (2020 йил) 24,7 фоизгача (2021 йил) ортган. 5 миллион ва ундан кўпроқ иш ҳақи оладиганлар сони сезиларли ошган: 2020 йилда бундай сони 6,9 фоиз бўлган, 2021 йилга келиб 11 фоизни ташкил этган, яъни салкам икки бараварга кўпайган.
Аҳолининг неча фоизи хориждан пул ўтказмалари ҳисобига яшаши маълум бўлди
2021 йилда 4 685 900 нафар фуқаро ўз ойлигидан солиқ тўлаган. Улардан 42,6 фоизи – бюджет, 57,4 фоизи эса нобюджет ташкилотлар ходимларидир.
Янгиликлар лентаси
0