Кунига 4000 тага яқин "права" алмаштириб берилмоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Фуқаролар “права” алмаштириш муддатларини тушунмаганликлари туфайли, хизматдан фойдаланувчилар оқими кўпайиб кетмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш босқичма-босқич амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродовнинг сўзларига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати бир неча маротаба узайтирилган. Бироқ, фуқаролар томонидан белгиланган муддатларда ҳужжатлар алмаштирилмай келинмоқда.
Қайд этилганидек, “ҳайдовчилар ўз гувоҳномаларига диққат билан қарашлари керак. Гувоҳномада муддатлар ёзилган. Кўпчилик гувоҳномани шу йилнинг 31 мартига қадар алмаштириш керак деб ўйламоқда”.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари босқичма-босқич алмаштирилади:
2010 йилгача берилганлари шу йилнинг 1 апрелидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
2010-2012 йилларда берилганлари шу йилнинг 1 июлидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
2013-2015 йилларда берилганлари шу йилнинг 1 октябридан ҳақиқий ҳисобланмайди.
2015 йилдан кейин берилганлари 2023 йилнинг 1 январидан ҳақиқий ҳисобланмайди.

“ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 3 миллионга яқин ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштириб берилган”, - дейди Муродов.

Давлат хизматлари марказларида эса 2021 йилнинг ўзида 280 минг фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштирган бўлса, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсатгич 150 мингтани ташкил этмоқда.
ДХА Бошқарма бошлиғи ўринбосари Адҳам Баратовнинг сўзларига кўра, гувоҳномаларни алмаштириш муддати яқинлашганида фуқароларда “алмаштиришим керак” деган тушунча пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам марказларда фуқаролар оқими кўпайиб кетмоқда.
“Бунинг оптимал ечими сифатида икки хил қулайликни ўртага ташладик. Биринчиси қулайлик бу – хизматни осон қилиш. Бунда фуқаро марказга келиб эски ҳайдовчилик гувоҳномасини топширади, паспортини кўрсатади, расмга тушади, алмаштиради ва кетади. Иккинчи енгиллик биринчи енгиллик натижасида келиб чиқди. Яъни хизмат кўрсатиш вақтини 10-15 дақиқагача тушириш имконига эга бўлдик”, - дейди Баратов.
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин
Таъкидланишича, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида ДХА пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларга "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйган. Ҳозирда марказлар орқали республика бўйлаб кунига 4000 га яқин "права" алмаштириб берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0