Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Фашизм: Донецк марказига кассетали ракета зарбаси тафсилотлари – видео

Oбуна бўлиш
Донецк марказига кассетали ракета билан берилган зарба 20 нафар тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлди. Кейинчалик ушбу зарбанинг янада даҳшатли тафсилотлари маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Кеча, 14 март куни соат 11:30 да Донецк шаҳри марказига Украина Қуролли кучлари томонидан ракета зарбаси берилди. Зарба оқибатида 20 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, 35 нафари жароҳатланди.
Ҳарбийлар айтишига кўра, бу “Точка-У” номли ракета бўлиб, у кассетали жанговар қисмлардан иборат бўлган. Кассетали қуроллар душманнинг тирик жонини йўл қилишга қаратилган бўлиб, бирданига неча минг кишини йўқ қилиши мумкин. Шу сабабдан бундай қуроллар халқаро конвециялар томонидан таъқиқланган.

Қирғин қуроли

“Точка-У” совет даврида 1980 йиллар охирида ишлаб чиқилган ракета. У стационар ёки автомобил шассисига ўрнатилиши мумкин. Ракета зарба бериш масофаси 15-120 км. Битта ракета ичига 50тагача кассета ўрнатилиши мумкин. Ҳар бир кассетада 300та яқин темир парчалари жойлаштирилади. Хуллас, “Точка-У” 40-50 гектар майдонни бир неча сонияда қабристонга айлантириши мумкин.
Ҳужжатларга кўра, Иттифоқ тарқалганда Украина армиясида 90та ракета учириш мосламаси ва 800га яқин ракета бўлган. Сўнгги йилларда Украина уларни модернизация қилган.
© Wikipedia / Vitaly V. KuzminРакета "Точка-У" с кассетным зарядом
Ракета Точка-У с кассетным зарядом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Ракета "Точка-У" с кассетным зарядом
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ушбу ракета миллатчи батальонлар қўл остида бўлган Красноармейск аҳоли пункти ҳудудидан учирилган.
Донецк Халқ Республикаси президенти Денис Пушилин айтишига кўра, ракета Донецк шаҳри маъмурияти биноси олдидаги майдонни нишонга олган бўлган. ДХР ҳаво мудофаа кучлари ракетани тутиб олиши натижасида у бироз нишонга етиб бормаган. Ракетага жойлаштирилган кассеталар ҳам фақат қисман портлаган. Акс ҳолда қурбонлар сони бир неча юз киши бўлиши мумкин эди.
Ракета Донецк марказига бироз етмай, Университетская кўчасига, банк биносига яқин жойда портлаган. Шу сабабли аксарият қуробонлар банкка коммунал тўлов амалга ошириш учун келган пенсия ёшидаги фуқаролар бўлган.

Ҳақиқий фашизм

Россия президенти, Мудофаа вазирлиги ҳеч қандай ҳарбий бўлинмалар жойлаштирилмаган, тинч аҳоли яшайдиган шаҳар марказига берилган ушбу зарбани – ҳарбий жиноят деб атади.
Бир неча соат ўтиб, ушбу даҳшатли зарбанинг “одамхўр фашизмга” хос бўлган айрим деталлари маълум бўлди. Маълум бўлишича, зарбадан бир неча кун олдин, кимдир “Союз матерей Донбасса” номли гуруҳ очиб, фарзандлари, турмуш ўртоғи урушга кетган аёлларни 14 март куни соат 12:00 га шаҳар маъмурияти олдида тўпланишга чақирган. Гуруҳдаги “фаоллари” ДХР раҳбариятидан айни дамда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган яқинлари ҳақида маълумот олишни ваъда беришган.
Донецкка берилган зарбадан бир неча соат, ҳатто бир кун ўтиб ҳам ўзининг “демократик қарашлари” ва объективлигини ҳар қадамда рўкач қиладиган Ғарб ОАВларида тинч аҳолига берилган ушбу зарба, террорчилик ҳаракати ҳақида лом мим демади. BBC, CNN, Die Zeit, BILD, Frankfurter Allgemeine – бирортаси лом-мим дегани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0