https://sputniknews.uz/20220315/dzyudochi-kamoliddin-rasulov-23353047.html
Дзюдочи Камолиддин Расуловни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди - видео
Дзюдочи Камолиддин Расуловни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расуловнинг ўлими юзасидан суд мажлиси 14 март куни якунига етди.
2022-03-15T20:17+0500
2022-03-15T20:17+0500
2022-03-15T20:17+0500
ҳодисалар
қотиллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/15/21873957_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_febf57e2ff51b806d80637cf9a5c6201.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расуловнинг ўлими юзасидан суд мажлиси 14 март куни якунига етди.Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судланувчи Ш.Т.ни марҳум спортчи Камолиддин Расуловни ўлдирганликда айбдор деб топган.Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида ўлдириб кетилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/15/21873957_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_fe0c18b321c8cb5059917c5563e40d13.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дзюдочи камолиддин расулов суд қотиллик ҳукм жазо
дзюдочи камолиддин расулов суд қотиллик ҳукм жазо
Дзюдочи Камолиддин Расуловни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди - видео
Пойтахтнинг Учтепа туманида самбо бўйича жаҳон чемпиони қашқадарёлик спортчи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилган эди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расуловнинг ўлими юзасидан суд мажлиси 14 март куни якунига етди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судланувчи Ш.Т.ни марҳум спортчи Камолиддин Расуловни ўлдирганликда айбдор деб топган.
“Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ‘ж’ банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчининг умумий тартибли жазо колонияларида жазо ўташи ва жазо муддати 2021 йилнинг 14 сентябрдан деб бошланиши белгиланди”, — дея ҳукмни ўқиб эшиттирди судья.
Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида
ўлдириб кетилган эди.