Уч вилоятда янги ИЭС ишга туширилди

© PixabayТрубы, иллюстративное фото
Трубы, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Март якунига қадар қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси ҳам ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Шу йилнинг ўтган уч ойи давомида республиканинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қуйидаги ИЭСлар ишга туширилган:
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси (11 январь);
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси (14 январь);
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (10 март).
Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалади. Бунинг натижасида қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Ўзбекистонда еттита янги электр станциялари ишга туширилади
Вазирлик маълумотига кўра, шу ой якунига қадар Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни 4- янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0