Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

© SputnikПервал "Тахтакорача", Аманкутан
Первал Тахтакорача, Аманкутан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Довон йўлида юзага келган носозликлар бартараф этилган. 14 март куни у автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 14 март куни соат 17:35 да Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди”, - дейилган хабарда.

Довон йўлида юзага келган носозликлар бартараф этилиб, ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, Тахтақорача довони йўлнинг қисман ўпирилиш юзага келгани сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Янгиликлар лентаси
0