https://sputniknews.uz/20220314/qozogiston-dollar-taqiq-23327258.html
Қозоғистондан 10 минг доллардан зиёд нақд пул олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Қозоғистондан 10 минг доллардан зиёд нақд пул олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондан қиймати 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқиш тақиқланди. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қарорни имзолади.
2022-03-14T21:03+0500
2022-03-14T21:03+0500
2022-03-14T21:03+0500
дунёда
қозоғистон
доллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22808424_0:53:1280:773_1920x0_80_0_0_36e4e9e38afc96ce26bd1575f457241c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қозоғистондан қиймати 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқиш тақиқланди. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қарорни имзолади.Қуйидагиларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш тақиқланади:- 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдорда ва Қозоғистон Миллий банкининг белгиланган курси бўйича ҳисобланган нақд хорижий валюта ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағлари;- 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик олтин қуймалари ҳамда Миллий банк томонидан муомалага чиқарилган “ALTYN BARYS” (олтин) ва “KÚMIS BARYS” (кумуш) инвестиция тангалари, шунингдек, оғирлиги 100 граммдан ортиқ тозаланган олтин.Аввалроқ Қирғизистондан нақд кўринишдаги доллар олиб чиқиб кетиш вақтинча тақиқланган эди. Тақиқ тижорат банклари, валюта алмаштириш бюролари, микромолия ва микрокредит компанияларига тааллуқли. Миллий банкнинг билдиришича, мазкур қарор Қирғизистон иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22808424_82:0:1217:851_1920x0_80_0_0_4d8ea01582164b31de0310e55487a273.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон доллар тақиқ
Қозоғистондан 10 минг доллардан зиёд нақд пул олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Қозоғистон президенти 10 минг долларлик хорижий валютани ҳамда маълум миқдордаги олтин ва қуйма тангаларни олиб чиқишни тақиқлади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қозоғистондан қиймати 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқиш тақиқланди. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қарорни
имзолади. Қуйидагиларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш тақиқланади:
- 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдорда ва Қозоғистон Миллий банкининг белгиланган курси бўйича ҳисобланган нақд хорижий валюта ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағлари;
- 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик олтин қуймалари ҳамда Миллий банк томонидан муомалага чиқарилган “ALTYN BARYS” (олтин) ва “KÚMIS BARYS” (кумуш) инвестиция тангалари, шунингдек, оғирлиги 100 граммдан ортиқ тозаланган олтин.
Аввалроқ Қирғизистондан нақд кўринишдаги доллар олиб чиқиб кетиш вақтинча
тақиқланган эди. Тақиқ тижорат банклари, валюта алмаштириш бюролари, микромолия ва микрокредит компанияларига тааллуқли. Миллий банкнинг билдиришича, мазкур қарор Қирғизистон иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.