https://sputniknews.uz/20220314/ozbekiston-davlat-qarzining-bir-qismi-somga-ogirildi-23322587.html
Ўзбекистон давлат қарзининг бир қисми сўмга ўгирилди
Ўзбекистон давлат қарзининг бир қисми сўмга ўгирилди
Sputnik Ўзбекистон
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.
2022-03-14T17:54+0500
2022-03-14T17:54+0500
2022-03-14T17:54+0500
иқтисод
ташқи қарз
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Своп битимлари — молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб, турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.EТТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Алкис Дракиноснинг таъкидлашича, ушбу битим Ўзбекистонда маҳаллий валюта бозорини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир.Битимни амалга ошириш учун Молия вазирлиги Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (ISDA) бош келишуви бўйича халқаро юридик компаниянинг ижобий ҳуқуқий хулосасини олган.“Своп битими бўйича энг яхши нарх таклиф қилган EТТБ билан ISDA бош келишуви имзоланган ва Осиё тараққиёт банкидан хорижий валютада жалб қилинган қарз маблағларининг 20 миллион доллар қисми бўйича своп операцияси амалга оширилган. "Қисқа қилиб айтганда, ушбу илк синов своп операцияси орқали 20 миллион АҚШ долларидаги давлат қарзи миллий валютадаги қарзга ўгирилди”, — дейилади вазирлик хабарида.Своп операциянинг стратегик жиҳати:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ташқи қарз сўмга ўгирилди
ўзбекистон ташқи қарз сўмга ўгирилди
Ўзбекистон давлат қарзининг бир қисми сўмга ўгирилди
20 млн долларлик хорижий валютадаги мамлакат давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Своп битимлари — молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб, турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
EТТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Алкис Дракиноснинг
таъкидлашича, ушбу битим Ўзбекистонда маҳаллий валюта бозорини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир.
Битимни амалга ошириш учун Молия вазирлиги Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (ISDA) бош келишуви бўйича халқаро юридик компаниянинг ижобий ҳуқуқий хулосасини олган.
“Своп битими бўйича энг яхши нарх таклиф қилган EТТБ билан ISDA бош келишуви имзоланган ва Осиё тараққиёт банкидан хорижий валютада жалб қилинган қарз маблағларининг 20 миллион доллар қисми бўйича своп операцияси амалга оширилган. "Қисқа қилиб айтганда, ушбу илк синов своп операцияси орқали 20 миллион АҚШ долларидаги давлат қарзи миллий валютадаги қарзга ўгирилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Своп операциянинг стратегик жиҳати:
илк синов своп операцияси Ўзбекистон молия бозорида, хусусан, давлат ва хусусий сектор томонидан жалб қилинаётган ташқи қарз маблағларининг хорижий валюта рискларини самарали бошқаришда халқаро контрагентлар билан деривативлардан фойдаланишга йўл очиб беради;
хориждан миллий валютада инвестиция жалб қилиш имконияти мураккаблиги ва чекланганлигини ҳисобга олганда, чет эл валютасидаги инвестицияларни дериватив инструментлар орқали сўмга ўгириш муқобил восита вазифасини бажаради;
деривативлар бозори ривожланиши Ўзбекистон капитал бозорида молиявий рискларни самарали бошқаришга, хорижда эса сўмдаги актив ва мажбуриятларнинг тўғри баҳоланишига ҳамда миллий валюта бозорининг шакланишига хизмат қилади.