https://sputniknews.uz/20220314/mast-holda-mashina-haydaganlarni-5-yilga-haydovchilik-huquqidan-mahrum-qilishlari-mumkin-23320157.html
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Амалдаги қонунчиликка кўра бу муддат 1,5 йилдан 3 йилгача.
2022-03-14T16:29+0500
2022-03-14T16:29+0500
2022-03-14T16:29+0500
жамият
ҳайдовчилик гувоҳномаси
ҳайдовчилар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21595108_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_64c331d86d2ee525cd79e04c0ee29a4e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.Саидовнинг сўзларига кўра, айни пайтда 8 та норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, иккита қонун, битта президент қарори ҳамда тўртта ҳукумат қарори лойиҳалари тайёрланмоқда.Амалдаги қонунчиликка кўра маст ҳайдовчилар 1,5 йилдан 3 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.Таъкидланишича, мазкур қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13,5 миллион сўм) миқдорида жарима солиниши қатъий белгиланмоқда (амалда 40 баравари).Бундан ташқари, маст бўла туриб тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати қатъий 3 йил этиб белгиланмоқда.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёв февраль бошида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказиб, соҳадаги камчиликларни қаттиқ танқид қилган эди. Мутасаддилар олдига йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21595108_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8e53c23f999ea568a82b472746a53769.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маст ҳолда машина ҳайдаш ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш права решать
маст ҳолда машина ҳайдаш ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш права решать
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.
Саидовнинг сўзларига кўра, айни пайтда 8 та норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, иккита қонун, битта президент қарори ҳамда тўртта ҳукумат қарори лойиҳалари тайёрланмоқда.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 5 йил муддатга маҳрум қилишни кўзда тутувчи ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган”, - деди у.
Амалдаги қонунчиликка кўра маст ҳайдовчилар 1,5 йилдан 3 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Таъкидланишича, мазкур қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13,5 миллион сўм) миқдорида жарима солиниши қатъий белгиланмоқда (амалда 40 баравари).
Бундан ташқари, маст бўла туриб тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати қатъий 3 йил этиб белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёв февраль бошида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказиб, соҳадаги камчиликларни қаттиқ
танқид қилган эди. Мутасаддилар олдига йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.