https://sputniknews.uz/20220314/ikki-oyda-tez-yordamga-2-milliondan-ziyod-chaqiriq-kelib-tushdi-23306982.html
Икки ойда тез ёрдамга 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди
Икки ойда тез ёрдамга 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
2022-03-14T10:37+0500
2022-03-14T10:37+0500
2022-03-14T10:39+0500
жамият
тез ёрдам машинаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20867c971275cd7addb3650828e48983.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 2022 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, коронавируснинг “омикрон” штамми кенг тарқалган дастлабки ойларда тез ёрдамга келиб тушган чақириқлар сони янада ошган.Дастлабки икки ойда келиб тушган чақириқлар сони қуйидагича:Ўтган икки ой давомида энг кўп кунлик чақириқ 16 январга тўғри келган. Шу куни Республика тез тиббий ёрдам хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 46 минг 613 тани ташкил этган. 17 февраль куни эса энг кам 28 минг 960 та кунлик чақириқ қайд этилган.Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида ўзбекистонликлардан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 764 минг 642 та чақириқ келиб тушган эди.Йилнинг дастлабки 10 кунида тез ёрдамга чақириқлар сони ошдиВазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда мазкур тизимнинг тезкорлиги ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида тез ёрдамдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етказилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_67bfc33e0e76a329d5d4cb8f526f2367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тез ёрдам чақириқ ссв маълумот
тез ёрдам чақириқ ссв маълумот
Икки ойда тез ёрдамга 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди
10:37 14.03.2022 (янгиланди: 10:39 14.03.2022) Энг кўп мурожаат Фарғона, Андижон, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 2022 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, коронавируснинг “омикрон” штамми кенг тарқалган дастлабки ойларда тез ёрдамга келиб тушган чақириқлар сони янада ошган.
Дастлабки икки ойда келиб тушган чақириқлар сони қуйидагича:
Тошкент шаҳри - 213 315 та;
Тошкент вилояти - 206 134 та;
Ўтган икки ой давомида энг кўп кунлик чақириқ 16 январга тўғри келган. Шу куни Республика тез тиббий ёрдам хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 46 минг 613 тани ташкил этган. 17 февраль куни эса энг кам 28 минг 960 та кунлик чақириқ қайд этилган.
Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида ўзбекистонликлардан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 764 минг 642 та чақириқ келиб тушган эди.
Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда мазкур тизимнинг тезкорлиги ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида тез ёрдамдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етказилган.