https://sputniknews.uz/20220313/tramp-ukrainadagi-vaziyat-uchinchi-jahon-urushiga-olib-kelishi-mumkin-deb-hisoblaydi-23299474.html
Трамп Украинадаги вазият Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди
Трамп Украинадаги вазият Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди
Sputnik Ўзбекистон
Украина атрофидаги инқироз Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролинада тарафдорлари олдига нутқ сўзлаётиб, шундай фикр билдирди.
2022-03-13T18:11+0500
2022-03-13T18:11+0500
2022-03-13T18:11+0500
дунёда
дональд трамп
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0d/23299449_0:93:1601:993_1920x0_80_0_0_b9f21804d904df46404250a9cd0802c5.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Украина атрофидаги инқироз Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролинада тарафдорлари олдига нутқ сўзлаётиб, шундай фикр билдирди.Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг “заиф ва қўрқоқлигига” қарамасдан ҳали юзага келган вазиятни ҳал қилишнинг дипломатик йўли бор.Трампнинг фикрича, АҚШ Россия етакчисига унинг фақат иккита танлови борлигини тушунтириб қўйиши керак – зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш ёки яшин тезлигидаги оқибатлар, жумладан, Ғарбнинг Россия энергия ташувчиларидан умуман воз кечиши билан қаршилаш.Собиқ президент у илгари Қўшма Штатларни дунё можароларидан тутиб турганини таъкидлади ва Американинг “чириб кетган ва мағлуб бўлган ташқи сиёсат элитасидан воз кечиш” вақти келганини қўшимча қилди.Трамп Байденни учинчи жаҳон урушининг бошланиш таҳдидида айбладиРоссия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0d/23299449_76:0:1523:1085_1920x0_80_0_0_88aae71afaf5fc18909bf4664bf220bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дональд трамп украина учинчи жаҳон уруши
дональд трамп украина учинчи жаҳон уруши
Трамп Украинадаги вазият Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди
Собиқ Америка президенти: бу Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин, мен нима рўй бераётганини кўряпман
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Украина атрофидаги инқироз Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролинада тарафдорлари олдига нутқ сўзлаётиб, шундай
фикр билдирди. “Бу Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин, мен нима рўй бераётганини кўряпман. Чунки агар сиз Путин тўхтайди деб ўйласангиз: ёмон ва ёмон бўлади, у буни қабул қилмайди. Бизда бу билан гаплашадиган ҳеч ким йўқ”, - деди сиёсатчи.
Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг “заиф ва қўрқоқлигига” қарамасдан ҳали юзага келган вазиятни ҳал қилишнинг дипломатик йўли бор.
Трампнинг фикрича, АҚШ Россия етакчисига унинг фақат иккита танлови борлигини тушунтириб қўйиши керак – зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш ёки яшин тезлигидаги оқибатлар, жумладан, Ғарбнинг Россия энергия ташувчиларидан умуман воз кечиши билан қаршилаш.
Собиқ президент у илгари Қўшма Штатларни дунё можароларидан тутиб турганини таъкидлади ва Американинг “чириб кетган ва мағлуб бўлган ташқи сиёсат элитасидан воз кечиш” вақти келганини қўшимча қилди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.