Тошкент марказида дарахт қулаши натижасида 3та автомашина шикастланди

© Подробно.узУраган в Ташкенте
Ураган в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент марказида дарахт 3та автомашина устига қулади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Кеча соат 22:10 ларда М.Улуғбек тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган Le Grande Plaza меҳмонхонаси рўпарасидаги дарахт автомашиналар устига қулагани бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борди.
Дарахт қулаши натижасида 3 та енгил автомобил шикастланди, жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0