https://sputniknews.uz/20220313/tojikiston-va-qirgiziston-harbiylariga-chegarada-qonuniy-asoslarsiz-qurol-qollash-taqiqlandi-23291507.html
Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийларига чегарада қонуний асосларсиз қурол қўллаш тақиқланди
Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийларига чегарада қонуний асосларсиз қурол қўллаш тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат вакилллари чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича турли масалаларни кўриб чиқишган ва биргаликда қўриқланадиган чегара ҳудудида нохуш ҳодисалар сонининг кўпайишига алоҳида эътибор қаратишган.
2022-03-13T14:35+0500
2022-03-13T14:35+0500
2022-03-13T14:35+0500
дунёда
қирғиз-тожик чегараси
қирғизистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0d/23291607_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_3818d33d57824883d308523183c6f9ec.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. 12 март куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланди, фақатгина томонларнинг қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилган ҳолларда ўт очиш бундан мустасно. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати маълум қилди.Икки мамлакат вакилллари чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича турли масалаларни кўриб чиқишган ва биргаликда қўриқланадиган чегара ҳудудида нохуш ҳодисалар сонининг кўпайишига алоҳида эътибор қаратишган."Гулистон автомобиль йўли" назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган музокаралар якунига кўра томонлар қуйидагиларга келишиб олишган:Эслатиб ўтамиз, 10 март куни кундузи ва 11 март куни тунда Тожикистон ва ва Қирғизистон чегарасида отишма рўй берган эди.
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0d/23291607_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_bbbe48c8046fb70d98d91c9481fd3d38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тожикистон қирғизистон чегара можароси отишма келишувлар
тожикистон қирғизистон чегара можароси отишма келишувлар
Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийларига чегарада қонуний асосларсиз қурол қўллаш тақиқланди
Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари ўртасидаги музокаралар натижасида икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. 12 март куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари ўртасида музокаралар
бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланди, фақатгина томонларнинг қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилган ҳолларда ўт очиш бундан мустасно. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати
маълум қилди. Икки мамлакат вакилллари чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича турли масалаларни кўриб чиқишган ва биргаликда қўриқланадиган чегара ҳудудида нохуш ҳодисалар сонининг кўпайишига алоҳида эътибор қаратишган.
"Гулистон автомобиль йўли" назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган музокаралар якунига кўра томонлар қуйидагиларга келишиб олишган:
икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишув ҳамда протоколларни амалга ошириш бўйича қатъий чоралар кўриш зарур;
икки республиканинг чегара вакиллари ҳарбий хизматчилар ўртасида чегарада кўнгилсиз воқеалар содир бўлган тақдирда провокацияларга берилмаслик, чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига ҳисса қўшаётган шахсларнинг бузғунчи ҳаракатларига қатъий чек қўйиш шартлигини таъкидлаган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бориши керак;
зиддиятли вазиятларни олдиндан кўра билиш ва олдини олиш учун томонларнинг чегара вакиллари доимий равишда мавжуд вазият тўғрисида маълумот алмашиши керак;
икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланади, ҳар икки томон қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
қирғиз-тожик чегарасидаги барча ҳарбий хизматчилар чегара қўшинларининг ўзини тутиш талабларига қатъий риоя қилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз,
10 март куни кундузи ва
11 март куни тунда Тожикистон ва ва Қирғизистон чегарасида отишма рўй берган эди.