https://sputniknews.uz/20220313/ozbekiston-va-turkiya-kovidga-qarshi-emlanganlik-togrisidagi-sertifikatni-ozaro-tan-oladi-23290082.html
Ўзбекистон ва Туркия ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзаро тан олади
Ўзбекистон ва Туркия ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзаро тан олади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркия COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди.
2022-03-13T13:37+0500
2022-03-13T13:37+0500
2022-03-13T13:37+0500
жамият
ўзбекистон
туркия
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078277_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_919909e242f4be2f84cd9024d58e2589.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.Ҳужжатлар 15 мартдан тан олинади.Сертификат эгасининг давлатларнинг ҳудудига тўсиқсиз кириши кафолатланади. Миллий даражада ёки ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан сайёҳлар, агар вакцина тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланади.Аввалроқ Тожикистон 15 мартдан Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишини маълум қилган эди.Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами 46,9 миллион дозадан ортиқ ковидга қарши вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлган аҳолининг 92,1 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгурган, 73,6 фоизи эса тўлиқ эмланиб бўлган. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, “Спутник V”, “Спутник Лайт”, “AstraZeneca”, “Moderna”, “Pfizer/BioNTech”, “CoronaVac” вакциналари билан эмланмоқда.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078277_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6e717c357db117f9b01837edf0fe84b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон туркия коронавирусга қарши эмланганлик сертификати тан олиш
ўзбекистон туркия коронавирусга қарши эмланганлик сертификати тан олиш
Ўзбекистон ва Туркия ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзаро тан олади
Икки мамлакат ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19’га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати
хабар берди.
Ҳужжатлар 15 мартдан тан олинади.
“Томонлар ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19’га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади”, – дейилган хабарда.
Сертификат эгасининг давлатларнинг ҳудудига тўсиқсиз кириши кафолатланади. Миллий даражада ёки ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан сайёҳлар, агар вакцина тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланади.
Аввалроқ Тожикистон 15 мартдан Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишини
маълум қилган эди.Сўнгги
маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами 46,9 миллион дозадан ортиқ ковидга қарши вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлган аҳолининг 92,1 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгурган, 73,6 фоизи эса тўлиқ эмланиб бўлган. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, “Спутник V”, “Спутник Лайт”, “AstraZeneca”, “Moderna”, “Pfizer/BioNTech”, “CoronaVac” вакциналари билан эмланмоқда.