Мўйноқда электрон мусиқа “Стихия” фестивали ўтказилади

© Министерство туризма и спортаФестиваль "Стихия" в Муйнаке
Фестиваль Стихия в Муйнаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. 2022 йил 6-8 май кунлари Мўйноқдаги кемалар қабристонида “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.
Лойиҳа 2017 йилда Мўйноқ шаҳрида Орол денгизининг экологик ҳалокатидан хабардорликни ошириш ва минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи халқларни бутун дунёга танитиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда “Стихия” бутун дунёдан мусиқачилар, DJ᾽лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларнинг аралашмасига айланган. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсади бирлаштиради.
Таъкидланишича, бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан 30 га яқин машҳур DJ᾽лар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестивал ўзида “Стихия ген лойиҳалари”, “Форум СтихияN+11”, “6 миллиард дарахт” ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади.
Янгиликлар лентаси
0