Камилов Афғонистонга иқтисодиётини тиклашга ёрдам беришга чақирди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов на дипломатическом форуме в Турции
Абдулазиз Камилов на дипломатическом форуме в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган II Дипломатик форум доирасида сўзга чиқди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга иқтисодиётини тиклашга ёрдам беришга чақирди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Камилов Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган II Дипломатик форум доирасидаги “Афғонистон: янги воқеликларга қандай муносабатда бўлиш керак?” панель сессиясида сўзга чиқди. Вазир қўшни Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида у ердаги йирик инфратузилма лойиҳалари амалга ошириш борасидаги мамлакат саъй-ҳаракатлари ҳақида форум иштирокчиларига маълумот берди.
“Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш, минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш бўйича фаол чоралар кўриши зарурлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Форум доирасидаги “Янги Осиё: барқарор минтақавий ўсиш учун” мавзусида давра суҳбатида Абдулазиз Камилов асосий устувор йўналиши Марказий Осиё этиб белгиланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ва эришилган натижалари тўғрисида маълумот берди.
“Муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт”: Камилов “Толибон”*ни тан олиш ҳақида
Ўзбекистон ҳам Марказий Осиё давлатлари, ҳам Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор экани ҳақида маълум қилинди.
10-13 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида II Дипломатик форум бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қатар, Словакия ва Қирғизистондан бўлган ҳамкасблари билан музокаралар ўтказди.
Янгиликлар лентаси
0