АҚШнинг Ироқдаги консуллиги жойлашган ҳудуд ракета зарбасига учради

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишВооруженные силы Иракского Курдистана в провинции Киркук в Ираке
Вооруженные силы Иракского Курдистана в провинции Киркук в Ираке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Oбуна бўлиш
Тунда АҚШнинг Ироқдаги консуллиги яқинидаги ҳудуд ракета зарбасига учради.
Якшанба куни тунда Ироқ Курдистони пойтахти, мамлакат шимолидаги Эрбиль шаҳрида кучли портлашлар янгради - АҚШ консуллиги жойлайган ҳудудга ракета зарбасига учради. РИА Новости.

"Эрбиль шаҳридаги Салоҳиддин туманидаги АҚШ консуллиги ва “Курдистон 24” телеканали яқинида ракеталар келиб тушди. Портлаш натижасида "Курдистон 24" телеканали биносига моддий зарар етди", — деди Ироқ хавфсизлик хизматидаги манба.

Ироқ Курдистони пойтахти тунда АҚШ консуллиги яқинидаги ҳудудга бир ечта ракета келиб тушди.
Мамлакат шимолидаги Эрбиль шаҳрида кучли портлашлар содир бўлди. Видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Бунинг оқибатида “Курдистон 24” телеканали биносига зарар етди, деб хабар қилди РИА Новости.
Тахминларга кўра, шаҳарга Ироқ ташқарисидан ҳужум қилинди.
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаганини маълум қилди.
АҚШнинг Эрбилдаги консуллиги яқинидаги ҳудудга Эрон ҳудудидан ракета зарбаси берилди. Бу ҳақда Рейтер нашри америкалик амалдорга асосан хабар қилди.
Янгиликлар лентаси
0