https://sputniknews.uz/20220312/xitoy-aqsh-sanktsiyalarning-asl-maqsadini-fosh-qildi-23282002.html
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Украина можаросидан фойдаланиб, Европани Россиядан "тортиб олмоқчи". ЕИ Америкадан қанча кўп энергия ресурслари сотиб олса, АҚШда ЕИнинг мустақил сиёсатига аралашиш имконияти шунча кўп бўлади.
2022-03-12T15:32+0500
2022-03-12T15:32+0500
2023-04-05T18:36+0500
аналитика
хитой
ақш
европа иттифоқи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22976484_0:81:3076:1811_1920x0_80_0_0_456a866da754bdd02f80ff04e4d3034f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар –Sputnik. Америа Қўшма штатларининг Россияга нисбатан қўлларилаётган санкциялар сиёсатининг асл мақсади – Европанинг мустақиллигига путр етказиш, Европани Америкага иқтисодий боғлаб қўйиш, деб ҳисоблайди Хитой иқтисодчилари.АҚШ, Украинада ўтказилаётган ҳарбий операциядан фойдаланиб, Ғарб давлатларидан Россия билан энергетика соҳасида алоқаларни узишни талаб қилишида - “эгоистик мақсадлар бор”, - деб ёзади нашр. иқтисодчи экспертлар хулосасига таяниб.Бу билан АҚШ Европанинг мустақиллигига путр етказган ҳолда, уни иқтисодий жиҳатдан ўзига боғлаб олмоқчи. Хусусан, АҚШ Россияни Европа энергетика бозоридан сиқиб чиқариб, унинг ўрнини ўз нефт ва газ компанияларига бермоқчи.Европа АҚШдан қанча кўп энергия ресурслари сотиб олса, АҚШда ЕИнинг мустақил сиёсатига аралашиш имконияти шунча кўп бўлади.Хитой Халқаро муносабатлар институти Европани ўрганиш бўлими ходими Дун Ифань хулосасига кўра, АҚШ узоқ вақтдан буён Европани Россиядан “ўғирлаб олишни” орзу қилиб келган.Эслатиб ўтамиз, Россия, Германия, Финландия, Швеция ва яна бир неча Европа давлатлари ҳамкорликгида қурилган “Шимолий оқим-2”газ қувури 2021 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши керак эди. Лекин янги газ қувури айни тайёр бўлган вақтда АҚШ, ўз қўли остида бўлган дуёнинг барча ОАВлари орқали Россия “Украинага бостириб киради” деган ваҳимани тарқата бошлади ва бир вақтнинг Ўзида Украинага катта миқдорда қурол-аслаҳа етказиб боришни бошлади. ЛХР ва ДХРдан тинч ҳаёт ўрнатишнинг ягона умиди бўлган Минск шартномалари Киев томонидан топтаб ташланди. Россиянинг ушбу республикалар ҳудудида 8 йилдан буён давом этаётган ўққа тутишлар, Украинада миллачиликнинг ривожланиши ҳақидаги даъволари халқаро ҳамжамият томонидан жавобсиз қолди.Вазият тобора кескинлашганидан сўнг, 21 февраль куни ДХР ва ЛХР раҳбарлари Россиядан уларнинг суверенитетини тан олишни сўради. Владимир Путин маслаҳатлашувдан сўнг ушбу Донецк республикаларини тан олди. 24 февраль куни Россия Донбассда махсус ҳарбий операция бошлади. Унинг мақсади Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозалаш.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22976484_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_a9e2e2e6c8771ee926c225a577472f34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш украина европа россия еи америка энергия ресурслари мустақил сиёсат аралашиш имкони
ақш украина европа россия еи америка энергия ресурслари мустақил сиёсат аралашиш имкони
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
15:32 12.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) АҚШ Украина можаросидан фойдаланиб, Европани Россиядан "тортиб олмоқчи". ЕИ Америкадан қанча кўп энергия ресурслари сотиб олса, АҚШда ЕИнинг мустақил сиёсатига аралашиш имконияти шунча кўп бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 мар –Sputnik. Америа Қўшма штатларининг Россияга нисбатан қўлларилаётган санкциялар сиёсатининг асл мақсади – Европанинг мустақиллигига путр етказиш, Европани Америкага иқтисодий боғлаб қўйиш, деб ҳисоблайди Хитой иқтисодчилари.
АҚШ, Украинада ўтказилаётган ҳарбий операциядан фойдаланиб, Ғарб давлатларидан Россия билан энергетика соҳасида алоқаларни узишни талаб қилишида - “эгоистик мақсадлар бор”, - деб ёзади нашр. иқтисодчи экспертлар хулосасига таяниб.
Бу билан АҚШ Европанинг мустақиллигига путр етказган ҳолда, уни иқтисодий жиҳатдан ўзига боғлаб олмоқчи. Хусусан, АҚШ Россияни Европа энергетика бозоридан сиқиб чиқариб, унинг ўрнини ўз нефт ва газ компанияларига бермоқчи.
“Бунинг энг муҳим аҳамияти шундаки, иқтисодий жиҳатдан АҚШга боғлиқ бўлиб қолган Европа келажакда Осиё-Тинч океани ҳудудидаги можароларда – доим АҚШ томонида бўлади”, - дейди Хитой Ташқи ишлар университети профессори Ли Хайдун.
Европа АҚШдан қанча кўп энергия ресурслари сотиб олса, АҚШда ЕИнинг мустақил сиёсатига аралашиш имконияти шунча кўп бўлади.
Хитой Халқаро муносабатлар институти Европани ўрганиш бўлими ходими Дун Ифань хулосасига кўра, АҚШ узоқ вақтдан буён Европани Россиядан “ўғирлаб олишни” орзу қилиб келган.
Шу билан бирга Россияга қарши санкциялар қабул қилишда, АҚШ яна “иккиёқлама стандарт”лардан фойдалнмоқда. Масалан Америка Европадан Россия энергия манбааларини сотиб олишни таъқиқлашни талаб қилсада, ўзи уран сотиб олишда давом этмоқда. Чунки уран унинг АЭСлари учун жуда керак.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Германия, Финландия, Швеция ва яна бир неча Европа давлатлари ҳамкорликгида қурилган “Шимолий оқим-2”газ қувури 2021 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши керак эди. Лекин янги газ қувури айни тайёр бўлган вақтда АҚШ, ўз қўли остида бўлган дуёнинг барча ОАВлари орқали Россия “Украинага бостириб киради” деган ваҳимани тарқата бошлади ва бир вақтнинг Ўзида Украинага катта миқдорда қурол-аслаҳа етказиб боришни бошлади.
ЛХР ва ДХРдан тинч ҳаёт ўрнатишнинг ягона умиди бўлган Минск шартномалари Киев томонидан топтаб ташланди. Россиянинг ушбу республикалар ҳудудида 8 йилдан буён давом этаётган ўққа тутишлар, Украинада миллачиликнинг ривожланиши ҳақидаги даъволари халқаро ҳамжамият томонидан жавобсиз қолди.
Вазият тобора кескинлашганидан сўнг, 21 февраль куни ДХР ва ЛХР раҳбарлари Россиядан уларнинг суверенитетини тан олишни сўради. Владимир Путин маслаҳатлашувдан сўнг ушбу Донецк республикаларини тан олди. 24 февраль куни Россия Донбассда махсус ҳарбий операция бошлади. Унинг мақсади Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозалаш.