Украиналик блогер ҳақоратли сўзлари учун узр сўради - видео

Oбуна бўлиш
Осон йўл билан шуҳрат қозонмоқчи бўлган блогер узр сўраганидан сўнг уйига жавоб бериб юборилди.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Украиналик блогер Россия ҳарбийлари ҳақида айтган ҳақоратли сўзлари учун узр сўради.
"Россия Қуролли кучлари, Ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари олдида узр сўрамоқчиман.
Олдинроқ, 24 февралдан 25 февралга ўтар кечаси, ўз инстаграмимда видео жойлаштирган эдим. Унда Россия аскарлари ҳақида ёмон сўзларни айтган эдим. Мен ушбу сўзларни айтган вақтимда қаттиқ маст эдим. Ҳозир бунинг учун чин дилдан пушаймон қилмоқдаман.
Мен бунинг учун узр сўрайман. Мен ноҳақ бўлганимни тан оламан ва келажакдан бундай қилмасликка ваъда бераман. Узримни қабул қилишингизни сўрайман", - деган блогер.
Осон йўл билан шуҳрат қозонмоқчи бўлган блогерга узр сўраганидан сўнг уйига жавоб бериб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда бир неча кун олдин Россия Қуролли кучлари, ҳукуматҳақида нотўғри маълумот тарқатган, давлат раҳбарларини ҳақорат қилган ОАВ, блогер ёки жисмоний шахсга нисбатан жарима ёки қамоқ жазосини белгиловчи қонун қабул қилинган эди. Энг оғир ҳолатларда 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.
Ажабланарлиси шундаки, ушбу қонун қабул қилинганидан сўнг, ўндан ортиқ Ғарб ОАВлари Россияни тарк этди. Ваҳоланки, қонунда тўғри, ҳақиқатга мос хабар тарқатган ОАВ учун ҳеч қандай жазо белгиланмаган.
Яъни "fake" хабар учун жазо кучайтирилганидан сўнг Россияни тарк этган ОАВлар қуйидагилар: CNN, ABC, BBC, DeutcheWelle, CBC News, RAI, ARD, ZDF.
Янгиликлар лентаси
0