Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди - ФВВ

© "Камчикавтойўл"Перевал "Камчик"
Перевал Камчик  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2022
Oбуна бўлиш
"Қамчиқ" довонида бир неча кундан бери қор ёғиши ҳолати кузатилган эди. 11 март куни ва тунда қор жуда кучайди.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март куни cоат 09:00 дан бошлаб “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилади, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

"Гидрометрология марказининг 2022 йил 12 мартдаги 133-сонли бюллетенига асосан қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 12 март куни соат 12:00 дан А-373 "Тошкент-Ош" автомобил йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади", - дейилган хабарда.

“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.
Маълумот учун, ўтган бир неча кун давомида "Қамчиқ" довони ҳудудида тез-тез қор ёғиши ҳолати кузатилган эди. 11 март куни ва тунда қор жуда кучайди. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК техникаси тинимсиз қорни тозалаб йўлларнинг очиқлигини таъминлаб турди.
Янгиликлар лентаси
0