https://sputniknews.uz/20220311/rossiyada-ozbek-kiyimlarining-onlayn-savdosi-90-ga-oshdi-23272794.html
Россияда ўзбек кийимларининг онлайн савдоси 90 %га ошди
Россияда ўзбек кийимларининг онлайн савдоси 90 %га ошди
Sputnik Ўзбекистон
Хомашё сифати ва нарх сиёсати туфайли Россия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига талаб ошмоқда. 11.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-11T17:50+0500
2022-03-11T17:50+0500
2023-04-05T18:36+0500
колумнистлар
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кийимларга талаб ошди. 2021-йилда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини онлайн сотиш 2020-йилга нисбатан 90 фоизга ошган. Бундан ташқари, россияликлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларидан кўпинча болалар кийимларини харид қилади.Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери Sputnik агентлигига статистик маълумотларни тақдим этди.Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган спорт кийимлари ҳам россиялик харидорлар орасида машҳур – хабарга кўра, 2021-йилда спорт кииймлари савдоси 2020-йилга нисбатан 427%га ошган.“Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари хомашё сифати ва жозибадор нархи туфайли россиялик харидорлар орасида юқори талабга эга”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойидан WildberriesЎзбекистон бўйлаб буюртмалар етказиб беришни бошлаган эди: республикадаги биринчи қабул қилиш пункти Тошкентда очилган. Ўзбекистон бозорига чиқиш борасидаги режаларини эса компания 2020-йилда эълон қилган эди. Компания матбуот хизмати хабар қилганидек, Ўзбекистонда онлайн-дўконнинг ишга туширилиши маҳаллий тадбиркорларга ўз маҳсулотларини Россия ва мазкур онлайн-ритейлер вакиллиги бўлган бошқа мамлакатларда сотиш имконини беради.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг асосий харидори ҳисобланади. Биргина жорий йилнинг январ ойида Россия компаниялари республикадан 39,4 миллион долларга тўқимачилик маҳсулотлари харид қилган.Шу билан бирга, январ ойида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг 26 давлатга экспортининг умумий ҳажми 72,3 миллион долларни ташкил этган, яъни ҳажмнинг 54,5%и россияликистеъмолчиларга тўғри келади.3-март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тармоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда йил бошидан буён тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,3 баробар ошгани маълум қилинди.Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда – ўтган йили ҳукумат томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қарийб 1,1 миллиард доллар яъни республикадаги асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажмининг 5,2 фоизи йўналтирилган.2021-йилда мамлакат бўйича 5342 та корхона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Корхоналарнинг аксарияти Тошкент шаҳрида жойлашган –уларнинг сони 828тани ташқил қилади. Фарғона вилояти ҳам тўқимачилик маҳсулотлари бўйича фаол – 817 корхона. Андижон вилояти 578 та корхона билан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчиликда учинчи ўринда турибди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
колумнистлар, ўзбекистон, россия
колумнистлар, ўзбекистон, россия
Россияда ўзбек кийимларининг онлайн савдоси 90 %га ошди
17:50 11.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Хомашё сифати ва нарх сиёсати туфайли Россия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига талаб ошмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кийимларга талаб ошди. 2021-йилда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини онлайн сотиш 2020-йилга нисбатан 90 фоизга ошган. Бундан ташқари, россияликлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларидан кўпинча болалар кийимларини харид қилади.
Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери Sputnik агентлигига статистик маълумотларни тақдим этди.
“Энг жадал суръатда болалар ички кийимига талаб ўсди, доналаб сотиш бўйича ўсиш 680%ни ташкил этди, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида. Шунингдек, спорт водолазкаси (638%), болалар кўйлаги (633%), ҳаммом халати (601%), болалар кофталари (593%) савдоси ҳам ўсган”.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган спорт кийимлари ҳам россиялик харидорлар орасида машҳур – хабарга кўра, 2021-йилда спорт кииймлари савдоси 2020-йилга нисбатан 427%га ошган.
“Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари хомашё сифати ва жозибадор нархи туфайли россиялик харидорлар орасида юқори талабга эга”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойидан WildberriesЎзбекистон бўйлаб буюртмалар етказиб беришни бошлаган эди: республикадаги биринчи қабул қилиш пункти Тошкентда очилган. Ўзбекистон бозорига чиқиш борасидаги режаларини эса компания 2020-йилда эълон қилган эди. Компания матбуот хизмати хабар қилганидек, Ўзбекистонда онлайн-дўконнинг ишга туширилиши маҳаллий тадбиркорларга ўз маҳсулотларини Россия ва мазкур онлайн-ритейлер вакиллиги бўлган бошқа мамлакатларда сотиш имконини беради.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг асосий харидори ҳисобланади. Биргина жорий йилнинг январ ойида Россия компаниялари республикадан 39,4 миллион долларга тўқимачилик маҳсулотлари харид қилган.
Шу билан бирга, январ ойида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг 26 давлатга экспортининг умумий ҳажми 72,3 миллион долларни ташкил этган, яъни ҳажмнинг 54,5%и россияликистеъмолчиларга тўғри келади.
3-март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тармоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда йил бошидан буён тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,3 баробар ошгани маълум қилинди.
Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда – ўтган йили ҳукумат томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қарийб 1,1 миллиард доллар яъни республикадаги асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажмининг 5,2 фоизи йўналтирилган.
2021-йилда мамлакат бўйича 5342 та корхона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Корхоналарнинг аксарияти Тошкент шаҳрида жойлашган –уларнинг сони 828тани ташқил қилади. Фарғона вилояти ҳам тўқимачилик маҳсулотлари бўйича фаол – 817 корхона. Андижон вилояти 578 та корхона билан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчиликда учинчи ўринда турибди.