https://sputniknews.uz/20220311/ozbekistonda-bolalar-va-majburiy-mehnat-yoq---narbaeva--23257901.html
Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати йўқ - Нарбаева
Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати йўқ - Нарбаева
Sputnik Ўзбекистон
Пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатини енгишда биз механизациялаштириш ҳамда меҳнат ҳақини ошириш эвазига эришдик - Нарбаева. 11.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-11T09:49+0500
2022-03-11T09:49+0500
2022-03-11T10:14+0500
жамият
ўзбекистон
пахта
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17699915_488:138:2659:1359_1920x0_80_0_0_04dda4badc51b1a1b4cc4207a56551d9.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонда бугунги кунда болалар ва мажбурий меҳнат йўқ, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.Сенат раиси ушбу фикрларни пайшанба куни бўлиб ўтган одам савдоси ҳамда пахтачилик соҳасида мажбурий меҳнатга қарши тадбирда маълум қилди. Нарбаева айтишўига кўра, пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатини енгиш - механизациялаштириш ҳамда меҳнат ҳақини ошириш эвазига эришилган.Шунингдек, сенат раиси яқин 3 йил давомида Ўзбекистонга олиб келинаётган комбайнлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод қилинишини ҳамда сўнгги 6 йил ичида пахта терими учун тўлов 10 баравар ошганини қайд этди. Шу билан бирга Сенат раиси мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари камдан-кам учраб тураётганини ҳам айтиб ўтди ва уларни бутунлай йўқ қилиш учун фуқаролик жамиятлари вакиллари жалб қилинаётганини маълум қилди. Маълумот учун, 10 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида "Cotton Campaign" халқаро коалицияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон пахтасига 2009 йилда эълон қилинган бойкот бекор қилинганини маълум қилган эди. Ушбу қарор 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилинган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17699915_463:0:2754:1718_1920x0_80_0_0_99a967e7b34193593e7c409cc3349c48.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, пахта, танзила норбоева
жамият, ўзбекистон, пахта, танзила норбоева
Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати йўқ - Нарбаева
09:49 11.03.2022 (янгиланди: 10:14 11.03.2022) Пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатини енгишда биз механизациялаштириш ҳамда меҳнат ҳақини ошириш эвазига эришдик - Нарбаева.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонда бугунги кунда болалар ва мажбурий меҳнат йўқ, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.
Сенат раиси ушбу фикрларни пайшанба куни бўлиб ўтган одам савдоси ҳамда пахтачилик соҳасида мажбурий меҳнатга қарши тадбирда маълум қилди.
"Мен шуни ишонч билан айтаманки, бугун Ўзбекистон тизимли болалар меҳнати йўқ қилинган давлатга айланди", - деди Нарбаева.
Нарбаева айтишўига кўра, пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатини енгиш - механизациялаштириш ҳамда меҳнат ҳақини ошириш эвазига эришилган.
Шунингдек, сенат раиси яқин 3 йил давомида Ўзбекистонга олиб келинаётган комбайнлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод қилинишини ҳамда сўнгги 6 йил ичида пахта терими учун тўлов 10 баравар ошганини қайд этди.
"Биз пахта теримини механизациялаштиришни давом эттирамиз. Бундай чоралар ўтган йиллар давомида мажбурий меҳнатни камайтиришга катта ҳисса қўшди", — деди Нарбаева.
Шу билан бирга Сенат раиси мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари камдан-кам учраб тураётганини ҳам айтиб ўтди ва уларни бутунлай йўқ қилиш учун фуқаролик жамиятлари вакиллари жалб қилинаётганини маълум қилди.
Маълумот учун, 10 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида "Cotton Campaign" халқаро коалицияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон пахтасига 2009 йилда эълон қилинган бойкот бекор қилинганини маълум қилган эди. Ушбу қарор 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилинган.