Facebook ва Instagram айрим давлатларда миллатчилик қилишга рухсат берди

© Sputnik / Максим БлиновFacebook и Meta
Facebook и Meta  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Oбуна бўлиш
Facebook ва Instagram ўз саҳифаларида бир қатор давлатлар ҳудудида Россия ва Россия ҳарбийларига қарши агрессив постлар, чақириқлар жойлаштиришга рухсат берди.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Украинадаги вазият туфайли Meta Platforms айрим давлатлар ҳудудида Facebook ва Instagram фойдаланувчиларига россияликлар ва россия ҳарбийларига қарши агрессив чақириқлар жойлаштиришга рухсат берди.
Ушбу ҳужжат корпорациянинг ичқи ҳужжатлари саҳифасида жойлаштирилган ва ижтимоий тармоқнинг тегишли давлатлардаги модераторларига жўнатилган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Ижтимоий тармоқ, шунингдек "Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўлимига чақирувчи" постлар қолдиришга ҳам рухсат беради.
Бундай постлар рухсат берилган "айрим давлатлар" эса - Латвия, Литва, Эстония, Польша, Словакия, Венгрия, Румыния, Россия ва Украина ҳудуди бўлди.
Ижтимоий тармоқнинг бундай ҳаракатини кўпчиллик негатив кутиб олди.
Хусусан, Washington Post ёзишига кўра, Meta ўзининг этник ва диний асосда нафрат ўйғотмаслик ҳақидаги асосий принципларидан бирига зид қарор қабул қилган.
Facebook ўз сиёсатини биринчи маротаба ўзгартираётгани йўқ. Бир йил олдин у Эрон раҳбари "Ал-Хомайнийни ўлимга чақиркувчи" постлар қолдиришга рухсат берган эди.
Ўтган ҳафтада эса ижтимоий тармоқ Украинадаги неонацист кучларни мақташга рухсат берган эди.
Янгиликлар лентаси
0