Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
5,5 миллион сўм эвазига ҳокимлик захирасидаги 60 сотих ерни олиб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси Б.Х. 5,5 млн сўм пора олаётганда ушланди.
ДХХ хабарига кўра, фуқаро А.М. тумандаги "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган.
Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун "E-auksion" орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Эвазига эса ундан 5,5 миллион сўм пул талаб қилган. Амалдор пулни олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушган эди.
Янгиликлар лентаси
0