https://sputniknews.uz/20220310/saudiya-arabistoniga-safar-qiladigan-ziyoratchilarga-engillik-berildi-23251177.html
Саудия Арабистонига сафар қиладиган зиёратчиларга енгиллик берилди
Саудия Арабистонига сафар қиладиган зиёратчиларга енгиллик берилди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони подшоҳлиги Авиация бошқармаси "GACA" мамлакатга келувчи йўловчилар учун COVID-19 билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди
2022-03-10T19:14+0500
2022-03-10T19:14+0500
2022-03-10T19:14+0500
жамият
умра
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1e/14658830_0:341:3034:2048_1920x0_80_0_0_88ac065874cbe1670626985deb8cab26.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Саудия Арабистони подшоҳлиги Авиация бошқармаси "GACA" мамлакатга келувчи йўловчилар учун COVID-19 билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.Унга кўра, энди коронавирус мавжуд эмаслиги тўғрисидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР-тест маълумотини Саудия Арабистонига киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинади.Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади: Pfizer/BioNTech; Oxford-AstraZeneca; Moderna; Johnson & Johnson.Умра-2022: ўзбекистонликлар учун сафар нархи қанчаЭслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг 22 январдан Умрага яна сафар қилишни бошлашган эди. 10 февралдан Умра сафари учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилмоқда.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1e/14658830_303:0:3034:2048_1920x0_80_0_0_73795e2daa2611e0748f5e138005c2d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони умра сафари 2022 қанча зиёрат ҳажга бориш
саудия арабистони умра сафари 2022 қанча зиёрат ҳажга бориш
Саудия Арабистонига сафар қиладиган зиёратчиларга енгиллик берилди
Саудия Арабистонига сафар қиладиган зиёратчилар учун ПЗР-тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Саудия Арабистони подшоҳлиги Авиация бошқармаси "GACA" мамлакатга келувчи йўловчилар учун COVID-19 билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита
хабар қилди.
Унга кўра, энди коронавирус мавжуд эмаслиги тўғрисидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР-тест маълумотини Саудия Арабистонига киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинади.
Умра-2022 мавсумида мамлакатга сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР-тест маълумотини тақдим этиш талаб этилмайди.
Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади: Pfizer/BioNTech; Oxford-AstraZeneca; Moderna; Johnson & Johnson.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг 22 январдан Умрага яна сафар қилишни
бошлашган эди. 10 февралдан Умра сафари учун рейслар ҳар куни 2 мартадан
амалга оширилмоқда.