https://sputniknews.uz/20220310/pandemiya-hali-tugamaydi--jsst-23249031.html
Пандемия ҳали тугамайди – ЖССТ
Пандемия ҳали тугамайди – ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари матбуот анжуманида маълум қилди.
2022-03-10T18:35+0500
2022-03-10T18:35+0500
2022-03-10T18:35+0500
дунёда
жсст
тедрос адханом гебрейесус
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21558052_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_d865c744114d317a536ce69c0b4fe816.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари матбуот анжуманида маълум қилди.2020 йилнинг 11 март куни ташкилот дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилган эди. Орадан икки йил ўтиб коронавирусдан 6 миллиондан зиёд одам вафот этган.Шу йилнинг январь ойи бошида кипрлик олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари хусусиятларини ўзида мужассам этган янги “дельтакрон” мутацияси аниқланганди. Аммо яқин-яқингача ЖССТ мазкур штаммнинг мавжудлигини шубҳа остига олиб келинди.Кеча эса ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керхове Женевада бўлиб ўтган навбатдаги брифингда “дельтакрон” Европада пайдо бўлганини расман маълум қилди. Баёнотда келтирилишича, мазкур мутация тури Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланди. Лекин ҳозирча жуда кам.Пандемия бошлангандан буён дунёда қарийб 452 миллион киши COVID-19 инфекцияси билан касалланган. Шунингдек, инфекциянинг олдини олиш мақсадида жами 11 миллиард дозага яқин вакцина қўлланилган.Эслатиб ўтамиз, Гебрейесус ўтган йили декабрь ойида 2022 йил COVID пандемиясининг охирги йили бўлиши мумкинлигини айтган эди. У бу тахминни иккинчи ва учинчи авлод вакциналарининг ишлаб чиқилиши, микробларга қарши дори воситаларининг янада ривожлантирилиши ва бошқа инновациялар билан боғлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21558052_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_00317d8e8578138b3467d253dd3b2761.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст пандемия қачон тугайди
жсст пандемия қачон тугайди
Пандемия ҳали тугамайди – ЖССТ
2020 йилнинг 11 март куни ЖССТ томонидан дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари матбуот анжуманида маълум қилди.
2020 йилнинг 11 март куни ташкилот дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилган эди. Орадан икки йил ўтиб коронавирусдан 6 миллиондан зиёд одам вафот этган.
“Бу биз учун жуда катта йўқотиш, ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Чунки бунинг учун у ер юзининг барча нуқталарида бирдек якунланиши керак” - деди ЖССТ раҳбари.
Шу йилнинг январь ойи бошида кипрлик олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари хусусиятларини ўзида мужассам этган янги “дельтакрон” мутацияси аниқланганди. Аммо яқин-яқингача ЖССТ мазкур штаммнинг мавжудлигини шубҳа остига олиб келинди.
Кеча эса ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керхове Женевада бўлиб ўтган навбатдаги брифингда “дельтакрон” Европада пайдо бўлганини расман маълум қилди. Баёнотда келтирилишича, мазкур мутация тури Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланди. Лекин ҳозирча жуда кам.
Пандемия бошлангандан буён дунёда қарийб 452 миллион киши COVID-19 инфекцияси билан касалланган. Шунингдек, инфекциянинг олдини олиш мақсадида жами 11 миллиард дозага яқин вакцина қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Гебрейесус ўтган йили декабрь ойида 2022 йил COVID пандемиясининг охирги йили бўлиши
мумкинлигини айтган эди. У бу тахминни иккинчи ва учинчи авлод вакциналарининг ишлаб чиқилиши, микробларга қарши дори воситаларининг янада ривожлантирилиши ва бошқа инновациялар билан боғлаган.