https://sputniknews.uz/20220310/endi-istalgan-avtomobil-tarixiga-oid-malumotlarni-olish-mumkin-boladi-23231258.html
Энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
Энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
2022-03-10T08:02+0500
2022-03-10T08:02+0500
2022-03-10T08:02+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556784_680:658:2899:1906_1920x0_80_0_0_58f2f9781a830b2aab7a5356a24d94b2.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳукумат қарори билан "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан "Автомобиль тарихи" маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЙИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади. Автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади."Автомобиль тарихи" маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади. Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади. Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз "Автомобиль тарихи"ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).Маълумотнома ахборот хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556784_677:391:2886:2048_1920x0_80_0_0_57b29b373519456a16d40af300d02aab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
Энди исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади
Ҳукумат қарори билан "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳукумат қарори билан "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан "Автомобиль тарихи" маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЙИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади. Автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.
"Автомобиль тарихи" маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
шартнома тузилганига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани;
гаровга қўйилганлик ҳолати;
тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).
Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади. Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади. Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз "Автомобиль тарихи"ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
Маълумотнома ахборот хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.