Саросиёда Улуғбек даврига оид мис тангалар топилди

© Агентство Культуного наследия Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье
Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Oбуна бўлиш
Топилган мис тангалар 1420 йилга оид бўлиб уларнинг бир тарафида "Самарқанд" ва "Адлийя" сўзлари иккинчи томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул акс этган.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Сурхондарёнинг Саросиё тумани Тўпаланг дарёси қирғоғида аҳоли тмонидан қадимий тангалар топилди деб хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Куни кеча Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўпаланг дарёси қирғоғидан кўп миқдорда мис тангалар топиб олишган эди.
Воқеа жойига етиб келган Маданий мерос инспексияси ҳамда Маданий мерос агентлиги вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ топилган мис тангалар ҳақиқий эканини тасдиқлашди.Олимларнинг фикрича, Тўпаланг дарёси қирғоғидаги пул тангалар Ўзбекистон ҳудудидан топилган энг катта ва яхши сақланган хазина ҳисобланади.
© Агентство Культуного наследия Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье
Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье
Ўз кучини йўқотган, лекин ташқи қиёфасини сақлаб қолган қадимий тангаларнинг бир томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул акс этган. Бу ҳукмдорнинг буюк астроном ва математиклиги туфайли киритилган белгилар ҳисобланади.
Шунингдек, тангаларнинг реверсида, яъни бет тарафида "Самарқанд", "Адлийя" сўзлари, ҳижрий 823 (милодий 1420 йил), 832 (милодий 1428 йил) каби зарб қилинган йиллари акс этган.
© Агентство Культуного наследия Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье
Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Монеты 15 века найденные местными жителями в Сурхандарье
Энг қизиғи тангаларни топган фуқаролар уларни талон-тарож қилишга ҳам улгуришган. Aйни пайтда Инспексия, Aгентлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳудудни ўз муҳофазасига олган.
Бугундан бошлаб, Сариосиё тумани Тўпаланг дарёси ҳудудида илмий изланишлар олиб борилади.
Айни дамда Маданий мерос агентлиги томонидан аҳоли орасида қадимий ёдгорликларни сақлаб қолиш, уларга зарар етказмаслик бўйича фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бобрилмоқда. Шунингдек, ихтиёрий равишда давлатга топширилган маданий меърос учун давлат томонидан қонуний равишда мукофот пули тўланиши ҳам эслатиб ўтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0