Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия бугун ҳам Украинада "тинчлик режими" эълон қилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишБеженцы из Мариуполя в селе Безыменное
Беженцы из Мариуполя в селе Безыменное - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Oбуна бўлиш
Украинанинг бешта шаҳридан тинч аҳолини эвакуация қилиш мақсадида, Москва 9 март куни соат 10:00 дан бошлаб "тинчлик режими" эълон қилди ва Киев билан йўналишларни келишиб олишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россия чоршанба куни соат 10:00 дан бошлаб, по "тинчлик режими" эълон қилди ва Украина тинч аҳолиси учун бир неча йўналишлар бўйича гуманитар коридорлар ташкил қилишга тайёр.
Москва Киев ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларидан, Беларусь (Гомель) орқали Россияга, Сум шаҳридан Полтава ва Белгородга, Харьковдан — Белгород, Львов, Ужгород, ва Ивано-Франковск шаҳарларига йўл очишга тайёр.
Мариуполдан — Ростов-на-Дону, Запорожье шаҳарларига йўл очишга тайёр.
Гуманитар коридорлардан аҳоли чиқишини таъминлаш мақсадида Украина томони ҳам ушбу таклифга рози бўлиши керак. Киевга барча йўналишларни тунги соат 3га қадар келишиб олиш таклиф қилинган эди.
Маълумот учун, бугун Россиянинг Украинада ўтказилаётган махсус ҳарбий операциясининг 14 куни. Операциянинг асосий мақсади Украинани демилитаризация қилиш ва нацистлардан тозалаш. "Украинани оккупация қилиш ниятимиз йўқ", - деган эди Владимир Путин.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия қуролли кучлари фақатгина ҳарбий инфратузилма, ўқ-дори омборларига зарба бермоқда. Украина шаҳарлари, тинч аҳоли турар жойларига зарба берилаётгани йўқ. Шунингдек, Украина армияси аскарларига ўз ихтиёри билан қурол топшириш таклиф қилинган. Бугун Россия армиясига асосий қаршилик кўрсатаётганлар - миллатчи батальонлар.
2014 йилда Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтарилишидан сўнг, ҳукумат бошига Ғарб томонидан қўллаб, қувватланадиган Вашингтон буйруқларини сўзсиз бажарадиган раҳбарлар қўйилди. Уларнинг қўл остида милатчилик "гуллаб-яшнади". Янги режимга қўшилишни истамаган ДХР ва ЛХР аҳолиси ўққа тутилди. Сўнгги бир неча ой давомида Украинага Ғарб томонида кўп миқдорда замонавий ўлим қуроллари етказиб берилди. Устига-устак президент Зеленский Украина ядровий қуролга эга бўлган давлатга айланиши мумкинлигини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0