https://sputniknews.uz/20220309/mirziyoev-eron-milliy-xavfsizlik-oliy-kengashi-kotibini-qabul-qildi-23224464.html
Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди
Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2022-03-09T19:23+0500
2022-03-09T19:23+0500
2022-03-09T19:23+0500
сиёсат
эрон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/09/23224427_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1afb40c5b48aa0ed146ded39bdf83aef.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Учрашувда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.Мирзиёев олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, икки мамлакат етакчи корхоналари ва компанияларининг саноат кооперацияси кенгаймоқда.Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Хавфсизлик бўйича қўшма комиссия биринчи йиғилишининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликни қандай ривожлантирадиСуҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида шериклик лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан хавфи ортиб бораётган терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси таҳдидларига қарши курашиш масалаларида самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирозни енгиб ўтишга зарур кўмак кўрсатиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/09/23224427_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_56807742ad2b688ad348dc55e605de73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев эрон
Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Учрашувда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мирзиёев олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, икки мамлакат етакчи корхоналари ва компанияларининг саноат кооперацияси кенгаймоқда.
Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Хавфсизлик бўйича қўшма комиссия биринчи йиғилишининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида шериклик лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан хавфи ортиб бораётган терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси таҳдидларига қарши курашиш масалаларида самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирозни енгиб ўтишга зарур кўмак кўрсатиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.