Маҳалла вазири ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Oбуна бўлиш
Қайта ташкил этилган вазирлик раҳбари ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди.
ЎзА хабарига кўра, Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.
Абдулла Турсунов (бунгача у Президент администрацияси масъул ходими бўлган) ва Мухтор Муҳитдинов (бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди) вазирнинг ўринбосарлари бўлишган.
Аввалроқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгани ва унга раҳбарлик қилиш Турсинхон Худайбергеновга юклатилгани хабар берилган эди.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланган.
Озода Парпибаева Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Раъно Турдибоева ва Нодира Эгамбердиева қўмита раисининг ўринбосарлари бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилгани хабар қилинган эди. Зулайҳо Маҳкамова қўмитанинг янги раиси бўлган. Янги қўмита раиси бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.
Янгиликлар лентаси
0