https://sputniknews.uz/20220307/yaponiya-ozbekistonda-7ta-kichik-loyiha-uchun-mablag-ajratdi-23197444.html
Япония Ўзбекистонда 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди
Япония Ўзбекистонда 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди
Sputnik Ўзбекистон
Япония ҳукумати "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳалар учун беғараз ёрдам" доирасида 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди.
2022-03-07T18:40+0500
2022-03-07T18:40+0500
2022-03-07T18:40+0500
жамият
япония
ўзбекистон
ёрдам
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1261/02/12610219_29:0:1003:548_1920x0_80_0_0_ec083ce68242a03ef419442a13bf5c69.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония элчихонаси ўртасида тиббиёт ва таълим соҳаларида 619 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда Япония элчихонаси. Хусусан, вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналари харид қилиш учун маблағлар ажратилади:Шу билан бирга, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига Брайл алифбосидаги китобларни ишлаб чиқариш ускуналари учун $ 91283 ажратилди.Маълумот ўрнида, куни кеча Япония Ҳукуматининг “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида Қорақалпоғистон Тиббиёт институти клиникасига умумий қиймати 7млн. долларга тенг маблағ ажратилган эди.1995 йилдан буён Япония томонидан Ўзбекистонда умумий қиймати 27 млн АҚШ долларига тенг тиббиёт, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 400 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.
япония
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1261/02/12610219_236:0:967:548_1920x0_80_0_0_df175efa39eb93cfd10acf55ed32c219.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
япония беғараз ёрдам кичик лойиҳа учун маблағ ажратди ўзбекистон тиббиёт
япония беғараз ёрдам кичик лойиҳа учун маблағ ажратди ўзбекистон тиббиёт
Япония Ўзбекистонда 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди
Япония ҳукумати "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳалар учун беғараз ёрдам" доирасида 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди.
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония элчихонаси ўртасида тиббиёт ва таълим соҳаларида 619 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади, деб
хабар қилмоқда Япония элчихонаси.
Хусусан, вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналари харид қилиш учун маблағлар ажратилади:
1.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига $88461;
2.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий маркази Самарқанд филиалига $72977;
3.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига $91000;
4.
Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига $92300;
5.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман тиббиёт бирлашмасига $91700;
6.
Тошкент шаҳар 6–сон туғруқ мажмуасига $91350;
Шу билан бирга, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига Брайл алифбосидаги китобларни ишлаб чиқариш ускуналари учун $ 91283 ажратилди.
Маълумот ўрнида, куни кеча Япония Ҳукуматининг “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида Қорақалпоғистон Тиббиёт институти клиникасига умумий қиймати 7млн. долларга тенг маблағ ажратилган эди.
1995 йилдан буён Япония томонидан Ўзбекистонда умумий қиймати 27 млн АҚШ долларига тенг тиббиёт, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 400 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.