https://sputniknews.uz/20220307/uqkning-dengizga-chiqish-yoli-yopilgan-bu-nimani-anglatadi-23176152.html
УҚКнинг денгизга чиқиш йўли ёпилган: бу нимани англатади
УҚКнинг денгизга чиқиш йўли ёпилган: бу нимани англатади
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Украина ҳарбий объектларини йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш операцияси бир маромда давом эттирилмоқда. Киев режим назорат қилиётган ҳудуд... 07.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-07T06:05+0500
2022-03-07T06:05+0500
2023-04-05T18:36+0500
колумнистлар
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23175887_0:73:3383:1975_1920x0_80_0_0_c27b7a6a64c550e34a258765842b45a4.jpg
Россия қўшинлари Украина устидаги ҳаво майдонини тўлиқ назорат қилмоқда ва шаҳар инфратузилдмасини вайрон қилмасдан, фақат Украина Қуролли кучларининг (УҚК) объектлрига зарба бермоқда.Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Украинанинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган катта фронтда ҳужум қилмоқда. Ўтган суткада 10 та аҳоли пункти назоратга олинди. Аввалроқ Россия қўшинлари Мелитопол, Геническ, Бердянск, Чернобил ва Запорож АЭСларини назорат остига олишганди, Киев, Чернигов, Конотоп, Суми, Херсонни блоклаб, Шимолий Қрим канали ишини қайта тиклашганди. Луганс ва Донецк халқ республикаларининг қўшинлари муваффақиятли ҳужум қилишмоқда.Киев ва Харьковдаги вазият оғирлигича қолмоқда. “Ҳудудий мудофаа” отрядлари кўчаларда миналар жойлаштириб, тинч аҳоли учун хатарни оширишмоқда. Харьков ва Мариупол “қозонларини” битириш Киев режимининг таслим бўлиш фурсатини яқинлаштириш имконини беради.Россия қўшинлари тактикаси йирик аҳоли пунктларини штрум қилишни назарда тутмайди, шаҳарлар шунчаки ўраб олинади. Украина ҳарбий инфратузилмаси туну кун яксон қилинмоқда. Шундай қилиб, узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қурол зарбаси билан Javelin ва NLOW танкка қарши мажмуалар сақланган Житомирдаги ўқ-дори омбори йўқ қилинди.Махсус операциянинг 10 куни давомида Россия Қуролли кучлари УКҚнинг 2037 та объектларини йўқ қилишган: 71 та бошқариш ва алоқа пункти, 98 та С-300, “Бук М-1” ва “Оса” ҳаво ҳужумига қарши ракета зенит мажмуалари, 61 та радиолокацион станция, 66 та самолёт ерда ва 16 та ҳавода, 56 та учувчсисиз учиш қурилмаси, 708 та танк ва бошқа зирҳли машиналар, 74 та залп билан отиладиган реактив тизими, 260 донадан зиёд артиллерия, 505 та ҳарбий автомобиллар.Европа миллатчилардан тозаланишдан қўрқадиУкраина ҳарбий инфратузилмаларини яксон қилиш якунланмоқда. Қаршилик кўрсатиш беҳуда, боз устига Россия қўшинлари тинч аҳолига зарар етказиш ва Украинани босиб олиш ниятида эмаслар. УҚК алоқанинг ҳаво ва денгиз йўлларидан узиб қўйилган.Киев режими Польша, Словакия, Венгрия ва Руминия билан давлат чегарасидаги участкалардан хорижий ёлланмалар ва “мудофаа қуролини” олиб ўтиш учун фойдаланмоқда. Ғарбнинг бу саховатпешалиги украин ҳарбий хизматчилари орасида қурбонларнинг кўпайишини кафолатлайди, холос.“Ҳамкорларнинг” бузғунчилик уринишлари Россиянинг мақсадлари ва операциянинг ҳарбий сиёсий якунига таъсир кўрсатмайди. Эслатаман, илгари Москва Европа хавфсизлиги муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилишни таклиф қилганди, бироқ Вашингтон ва Брюссель тепкилари билан Украинани уни иккинчи Афғонистон қилиш учун урушга итарди.Жанг майдонида ва молиявий жиҳатдан – Ғарб Россияга максимал зарар етказмоқчиРоссия тақани букмоқдаХарьковдан шимоли-ғарбга бўлган Украина мудофааси батамом бостирилган. Бу УҚКнинг ғарб йўналишида гуруҳларга бўлиниб олиш уринишларининг олдини олишга имкон беради. Украин ОАВлари жамоатчиликдан фронтдаги мағлубиятни яшириш учун харитадаги шаҳарларни “бир жойдан бошқа жойга кўчиришни” бошлашди. Атиги 10 кун ўтди-ку.Балки, Днепр чизиғида Россия махсус операцияси тўхтаб қолмас, қўшинларнинг шарқдан, шимолдан ва жанубдан (харитада тақа бўлиб кўринади) ҳужумлари Киевни тўлиқ ўраб олишга имкон беради, бирин-кетиш бошқа йирик шаҳарларни ҳам - Николаев, Одесса, Львов. Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво ҳарбий кучлари ва Россиянинг Азов ва Қора денгиздаги Ҳарбий денгиз кучларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаган.АҚШ разведкаси Россия Украина бўйлаб кучли ҳаво зарба беришдан бош тортаётганидан ўйга толиб қолган. Аксарият америкаликлар учун Мосул ва Киев ўртасида катта фарқ йўқ. Украина бош штабини бир савол қийнамоқда: “Нега Россия қўшинлари ҳалигача Одессада десант туширишмади?”.Киев ҳукумати аксарияти жиноятчи бўлганларга 25 500 та Калашников автомотларини тарқатди, отишмаларда юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.НАТО Россияга қарши уруш эълон қиляптими?5 март куни Мариупол ва Волновахадаги эҳтимолий 200 минг қочоқдан жами 17 таси очиқ гуманитар йўлаклардан фойдаланишди. Миллатчилар тинч аҳолини ҳатто хорижликларни қўйиб юборишмаяпти, улардан “тирик қалқон” сифатида фойдаланишмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгашида Африка мамлакатлари украин чегарасида қора танлилар таҳқирланаётганини қоралашгани тасодиф эмас.Ҳатто Американинг “Washington Post” газетаси ғазабланиб таъкидладики, Украина “Женева конвенциясини бузаётган... қонли онлайн кампания” олиб бормоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, Россия қўшинлари олдинга қўйилган вазифаларни бажаришади ва Украина ҳудудида “яхшини ёмондан” ажаратади.Россия президенти Владимир Путин ҳам Киев режимининг аҳмоқона хулқ-атворига тўхталиб ўтди: “Агар улар шу йўсинда давом эттирадиган бўлишса, улар украин давлатчилиги келажагини савол остига қўйишади”. Ва бу бўлиб ўтаётган воқеаларни ақл-идрок билан баҳолашга қодир бўлмаган ғарблик “ҳамкорларга” жуда жиддий огоҳлантириш.Украинча “коррида”Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел испан радиоси эфирида ЕИ Россия билан уруш олиб бормаётгани, ҳужум қилинган Украина томонида эканини маълум қилди. Илгари Боррел УҚКга 450 миллион евролик қурол-яроғни ёрдам сифатида жўнатиш зарурлигини айтганди. Кўриниб турибдики, Европа иттифоқи НАТО ва Пентагоннинг филиалига айланмоқда.Россия ташқи разведка хизмати Польша Украинага қурол ва ёлланмаларни жўнатиш учун базага айлангани ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Польша ҳудудида Киев режимини Россия қўшинлари ҳаракати ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаб турган АҚШ, Британия, Канада ва НАТОнинг бошқа мамлакатларининг разведка тармоқлари очилган.“Bild” газетаси Берлин Украинага 1000 та танкка қарши мажмуа ва 500 та “Стингер” зенит ракета мажмуаси ҳамда 2700 та “Стрела” кўчма зенит мажмуасини етказиб беришга қарор қилганини хабар қилди. Улар ГДР ихтиёрида бўлган ва 35 йилча омборларда сақланган. Бундай ясама ғамхўрликнинг кимга кераги бор? Украинанинг катта қисмида ҳалокатли гуманитар вазият юзага келган, кўплаб европаликлар учун эса бу шунчаки “коррида”.Америкалик “мухлислар” тушунишга уринишмоқда – украиналикларга Туркиянинг “Байрактарлари” ёрдам бера олишадими. Пентагон анчадан буён 280 та қадимий “Бородавичник” – A-10 Warthog штурмчиларидан халос бўлишни режалаштирмоқда, лекин уларни Украинага беришни АҚШ ҲҲК ҳатто муҳокама қилмаяпти.Руминия ва Словакия Украина учувчиларига ёрдам қўлларини чўзишмоқчи эди, лекин уларнинг совет даврида ишлаб чиқарилган эскирган қирувчиларини НАТО сафида ҳеч нарса билан ўрнини алмаштириб бўлмайди. НАТОнинг Украина устида учишни тақиқлаш ҳақидаги қандайдир суҳбатлар ҳам - хомхаёл.Россиянинг Украинадаги махсус операцияси: мақсад – демилитаризацияБошқа томондан, америкаликлар, европаликлар ва украинларнинг Россияга бўлган нафрати ҳақидаги миш-мишлар ҳаддан зиёд бўрттирилган. Ўн йиллар ҳам ўтмасдан қарабсизки, украин халқи яна қардош ва дўст бўлади (урушдан кейинги Польша ва ГДР эслайлик). Коллектив Ғарб тажовузи даврларига сўнгги 800 йил ичида Россия тўлиқ мослашди ва хотиржамлик билан ҳозирги кескинликни қабул қилади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23175887_325:0:3056:2048_1920x0_80_0_0_ca7f2b2aad77765a9e69c758ffc112af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, украина, россия
колумнистлар, украина, россия
УҚКнинг денгизга чиқиш йўли ёпилган: бу нимани англатади
06:05 07.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россиянинг Украина ҳарбий объектларини йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш операцияси бир маромда давом эттирилмоқда. Киев режим назорат қилиётган ҳудуд амалда денгиз йўлларидан узиб қўйилган.
Россия қўшинлари Украина устидаги ҳаво майдонини тўлиқ назорат қилмоқда ва шаҳар инфратузилдмасини вайрон қилмасдан, фақат Украина Қуролли кучларининг (УҚК) объектлрига зарба бермоқда.
Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Украинанинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган катта фронтда ҳужум қилмоқда. Ўтган суткада 10 та аҳоли пункти назоратга олинди. Аввалроқ Россия қўшинлари Мелитопол, Геническ, Бердянск, Чернобил ва Запорож АЭСларини назорат остига олишганди, Киев, Чернигов, Конотоп, Суми, Херсонни блоклаб, Шимолий Қрим канали ишини қайта тиклашганди. Луганс ва Донецк халқ республикаларининг қўшинлари муваффақиятли ҳужум қилишмоқда.
Киев ва Харьковдаги вазият оғирлигича қолмоқда. “Ҳудудий мудофаа” отрядлари кўчаларда миналар жойлаштириб, тинч аҳоли учун хатарни оширишмоқда. Харьков ва Мариупол “қозонларини” битириш Киев режимининг таслим бўлиш фурсатини яқинлаштириш имконини беради.
Россия қўшинлари тактикаси йирик аҳоли пунктларини штрум қилишни назарда тутмайди, шаҳарлар шунчаки ўраб олинади. Украина ҳарбий инфратузилмаси туну кун яксон қилинмоқда. Шундай қилиб, узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қурол зарбаси билан Javelin ва NLOW танкка қарши мажмуалар сақланган Житомирдаги ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Махсус операциянинг 10 куни давомида Россия Қуролли кучлари УКҚнинг 2037 та объектларини йўқ қилишган: 71 та бошқариш ва алоқа пункти, 98 та С-300, “Бук М-1” ва “Оса” ҳаво ҳужумига қарши ракета зенит мажмуалари, 61 та радиолокацион станция, 66 та самолёт ерда ва 16 та ҳавода, 56 та учувчсисиз учиш қурилмаси, 708 та танк ва бошқа зирҳли машиналар, 74 та залп билан отиладиган реактив тизими, 260 донадан зиёд артиллерия, 505 та ҳарбий автомобиллар.
Украина ҳарбий инфратузилмаларини яксон қилиш якунланмоқда. Қаршилик кўрсатиш беҳуда, боз устига Россия қўшинлари тинч аҳолига зарар етказиш ва Украинани босиб олиш ниятида эмаслар. УҚК алоқанинг ҳаво ва денгиз йўлларидан узиб қўйилган.
Киев режими Польша, Словакия, Венгрия ва Руминия билан давлат чегарасидаги участкалардан хорижий ёлланмалар ва “мудофаа қуролини” олиб ўтиш учун фойдаланмоқда. Ғарбнинг бу саховатпешалиги украин ҳарбий хизматчилари орасида қурбонларнинг кўпайишини кафолатлайди, холос.
“Ҳамкорларнинг” бузғунчилик уринишлари Россиянинг мақсадлари ва операциянинг ҳарбий сиёсий якунига таъсир кўрсатмайди. Эслатаман, илгари Москва Европа хавфсизлиги муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилишни таклиф қилганди, бироқ Вашингтон ва Брюссель тепкилари билан Украинани уни иккинчи Афғонистон қилиш учун урушга итарди.
Харьковдан шимоли-ғарбга бўлган Украина мудофааси батамом бостирилган. Бу УҚКнинг ғарб йўналишида гуруҳларга бўлиниб олиш уринишларининг олдини олишга имкон беради. Украин ОАВлари жамоатчиликдан фронтдаги мағлубиятни яшириш учун харитадаги шаҳарларни “бир жойдан бошқа жойга кўчиришни” бошлашди. Атиги 10 кун ўтди-ку.
Балки, Днепр чизиғида Россия махсус операцияси тўхтаб қолмас, қўшинларнинг шарқдан, шимолдан ва жанубдан (харитада тақа бўлиб кўринади) ҳужумлари Киевни тўлиқ ўраб олишга имкон беради, бирин-кетиш бошқа йирик шаҳарларни ҳам - Николаев, Одесса, Львов. Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво ҳарбий кучлари ва Россиянинг Азов ва Қора денгиздаги Ҳарбий денгиз кучларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаган.
АҚШ разведкаси Россия Украина бўйлаб кучли ҳаво зарба беришдан бош тортаётганидан ўйга толиб қолган. Аксарият америкаликлар учун Мосул ва Киев ўртасида катта фарқ йўқ. Украина бош штабини бир савол қийнамоқда: “Нега Россия қўшинлари ҳалигача Одессада десант туширишмади?”.
Киев ҳукумати аксарияти жиноятчи бўлганларга 25 500 та Калашников автомотларини тарқатди, отишмаларда юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.
5 март куни Мариупол ва Волновахадаги эҳтимолий 200 минг қочоқдан жами 17 таси очиқ гуманитар йўлаклардан фойдаланишди. Миллатчилар тинч аҳолини ҳатто хорижликларни қўйиб юборишмаяпти, улардан “тирик қалқон” сифатида фойдаланишмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгашида Африка мамлакатлари украин чегарасида қора танлилар таҳқирланаётганини қоралашгани тасодиф эмас.
Ҳатто Американинг “Washington Post” газетаси ғазабланиб таъкидладики, Украина “Женева конвенциясини бузаётган... қонли онлайн кампания” олиб бормоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, Россия қўшинлари олдинга қўйилган вазифаларни бажаришади ва Украина ҳудудида “яхшини ёмондан” ажаратади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Киев режимининг аҳмоқона хулқ-атворига тўхталиб ўтди: “Агар улар шу йўсинда давом эттирадиган бўлишса, улар украин давлатчилиги келажагини савол остига қўйишади”. Ва бу бўлиб ўтаётган воқеаларни ақл-идрок билан баҳолашга қодир бўлмаган ғарблик “ҳамкорларга” жуда жиддий огоҳлантириш.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел испан радиоси эфирида ЕИ Россия билан уруш олиб бормаётгани, ҳужум қилинган Украина томонида эканини маълум қилди. Илгари Боррел УҚКга 450 миллион евролик қурол-яроғни ёрдам сифатида жўнатиш зарурлигини айтганди. Кўриниб турибдики, Европа иттифоқи НАТО ва Пентагоннинг филиалига айланмоқда.
Россия ташқи разведка хизмати Польша Украинага қурол ва ёлланмаларни жўнатиш учун базага айлангани ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Польша ҳудудида Киев режимини Россия қўшинлари ҳаракати ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаб турган АҚШ, Британия, Канада ва НАТОнинг бошқа мамлакатларининг разведка тармоқлари очилган.
“Bild” газетаси Берлин Украинага 1000 та танкка қарши мажмуа ва 500 та “Стингер” зенит ракета мажмуаси ҳамда 2700 та “Стрела” кўчма зенит мажмуасини етказиб беришга қарор қилганини хабар қилди. Улар ГДР ихтиёрида бўлган ва 35 йилча омборларда сақланган. Бундай ясама ғамхўрликнинг кимга кераги бор? Украинанинг катта қисмида ҳалокатли гуманитар вазият юзага келган, кўплаб европаликлар учун эса бу шунчаки “коррида”.
Америкалик “мухлислар” тушунишга уринишмоқда – украиналикларга Туркиянинг “Байрактарлари” ёрдам бера олишадими. Пентагон анчадан буён 280 та қадимий “Бородавичник” – A-10 Warthog штурмчиларидан халос бўлишни режалаштирмоқда, лекин уларни Украинага беришни АҚШ ҲҲК ҳатто муҳокама қилмаяпти.
Руминия ва Словакия Украина учувчиларига ёрдам қўлларини чўзишмоқчи эди, лекин уларнинг совет даврида ишлаб чиқарилган эскирган қирувчиларини НАТО сафида ҳеч нарса билан ўрнини алмаштириб бўлмайди. НАТОнинг Украина устида учишни тақиқлаш ҳақидаги қандайдир суҳбатлар ҳам - хомхаёл.
Бошқа томондан, америкаликлар, европаликлар ва украинларнинг Россияга бўлган нафрати ҳақидаги миш-мишлар ҳаддан зиёд бўрттирилган. Ўн йиллар ҳам ўтмасдан қарабсизки, украин халқи яна қардош ва дўст бўлади (урушдан кейинги Польша ва ГДР эслайлик). Коллектив Ғарб тажовузи даврларига сўнгги 800 йил ичида Россия тўлиқ мослашди ва хотиржамлик билан ҳозирги кескинликни қабул қилади.