Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Бодомнинг аёллар учун қандай фойдали жиҳатлари бор

© pixabay.com/stevepbМиндаль орехи
Миндаль орехи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор-парҳезшуноснинг сўзларига кўра, бодом аёлларга ёшликни узайтириш ва гўзалликни сақлашга ёрдам беради.
Бодом аёллар учун энг фойдали ёнғоқ ҳисобланади. Бу ҳақида “Москва24” телеканалига берган интервьюсида шифокор-парҳезшунос Евгений Арзамасцев маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бодом истеъмол қилиш аёллар организмида қариш жараёнини секинлаштиради. Чунки бодом таркибида магний ва B гуруҳи витаминлари бор. Бу моддалар эса ўз навбатида аёллар нерв тизимини ҳам ҳимоя қилади.
Бундан ташқари, бодом таркибида Е витамини ва кремний мавжуд. Бу моддалар тери эластиклиги ва таранглигига ижобий таъсир қилади. Шунингдек, гормонал фонни меъёрлаштиради.
“Марганец суякларни остеопороздан ҳимоя қилади. Ушбу модда ёшлар ва катталар учун ҳам бирдек фойдали. У суяклар учун фойдали бўлган моддаларни сингдириш жараёнида иштирок этади. Ва терини шикастланишлардан асрайди”,- дейди Арзамасцев.
Парҳезшуноснинг таъқидлашича, 10-15 дона бодом кунлик меъёр ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0