Су-34 Украинадаги миллатчиларнинг ҳарбий объектига зарба берди – видео

Oбуна бўлиш
Россиянинг қирувчи-бомбардимончиси юқори аниқликдаги қурол ёрдамида Украина инфратузилмасининг ҳарбий объектини нишонга олди.
Россия Мудофаа вазирлиги Су-34 қирувчи-бомбардимончи украиналик миллатчиларнинг ҳарбий объектини йўқ қилаётгани акс этган видеони кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланди. Унинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0