Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Oбуна бўлиш
Президент 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир гуруҳ аёлларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.
Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори Насиба Рўзиева, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг тил назарияси кафедраси мудири Зулхумор Холманова тақдирланган.
15 киши "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган. 22 киши "Дўстлик" орденига лойиқ кўрилган. 1 кишига I даражали "Соғлом авлод учун" ордени берилган. 50 нафардан зиёд киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0